Latest news

22:13Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Лас-Пальмас"ни мағлуб этиб, жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  87 22:10Назорат ўйини. "Нефтчи" Косово жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:48Ўртоқлик ўйини. ОКМК ва ЦСКА ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  4 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Ипсвич Таун" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  16 21:05АПЛ. МЮ ўз уйида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" яна 3 очко қўлга киритди, "Эвертон" эса "Тоттенхэм"дан устун келди  22 20:27Туркманистонга 5та гол урган Мафтуна Шойимова: "Бу фаолиятимдаги энг зўр ўйин эмас"  0 20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  2 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни мағлуб этди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  22 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  2 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  15 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  10 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  5 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0

Футболчиларни ижарага бериш ва легионер футболчилар лимити ҳақида News

Футболчиларни ижарага бериш ва легионер футболчилар лимити ҳақида

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум ички чемпионатда рақобатни янада кучайтириш учун регламентнинг бир қатор бандларига ўзгартириш киритди.

Унга кўра, мамлакат футбол клублари ички чемпионатда иштирок этаётган бошқа бир клубга икки нафардан ортиқ футболчини ижарага бера олмайди. Бир клубнинг уч ёки ундан ортиқ футболчисини ижара асосида рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган клублар бу ҳақда билишлари лозим.

Шунингдек, ижарага берилган футболчилар ўзлари биринчи шартнома тузган клубга қарши ҳар қандай футбол учрашувларида майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлишади. Икки клуб ўртасидаги шартномаларда бу ҳолат алоҳида кўзда тутилган бўлса, у ўз кучини йўқотади ёки шартноманинг айнан шу бандига ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, 2019 йилги мавсумда Суперлига ва Про-лига "А" учун легионер футболчилар лимити 4+1 бўлади. Про-лига "Б" жамоалари эса 2+1 кўринишида легионер футболчилар билан шартнома имзолашлари мумкин.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика