"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони
21 aug 2022 22:02
News
"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони
Coca-Cola Суперлигасининг сўнгги 3 та турида рақиблари билан муроса кўчасини танлаган жамоа эндиликда ўз омадини Ўзбекистон Кубогида синаб кўради. Мана шу баҳсларда "шунқорлар"нинг 3 та голига муаллифлик қилган Шоҳназар Норбеков сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга фикрларини билдирди.
- Олдинда жамоани "Қизилқум" билан муҳим бўлган баҳс кутмоқда. Ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Кунига икки махалдан ҳозирлик кўрмоқдамиз. Кубок ўйинига жиддий муносабатда бўлиш керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, мухлисларимизни хафа қилиб қўймаймиз.

- Иккинчи даврада "Қўқон-1912"га келиб яна голлар уришни бошладингиз...
- Бу ерда барча йигитлар имкониятларимни жуда яхши билишади. "Металлург"да ундай эмасди. Голларим биргина меники, дея олмайман. Жамоадошларим яхши пас беришяпти. Керакли вазиятга олиб чиқишмоқда. Шундай экан, бунда барчанинг ҳиссаси бор.

- Бу ерда қандайдир боғлиқлик бордек гуё...
- Айтганимдек, жамоадагилар билан бир-биримизни яхши тушунамиз. Характерим бироз оғирроқ. Бунда ўзаро чиқишиб кетиш муҳим ҳисобланади. Биз битта оиламиз. Жамоада барча бир-бирига ёрдам беради.
- "Металлург"да ўзингизни кўрсатишингиз учун нима тўсқинлик қилди?
- Ҳаммаси жойида эди. Мураббийнинг тактикаси мен ўйнайдиган футболга тўғри келмади. Испанча футболини тушунмадим. Футболчи бўлиб майдондан завқ олиб чиқиб кетмасангиз, у футбол ўйнаш бўлмайди. Ҳужумчи учун битта ўйинда камида 2-3 та вазият бўлиши лозим. Ундан ками ачинарли ҳолатдир. "Металлург"да 8 турда 1 та вазият юзага келди.
- Иккинчи давра стартидаги ўйинларнинг қайси бирида жамоа ғалабага ҳақли эди?
- Учта учрашувнинг барида ютишимиз мумкин эди. Йўқ жойдан голлар олиб келдик. Биздан ғалаба кутишмоқда.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments