Футболчи жонли эфирда хотини ва қиз ўртоғига миннатдорчилик билдирди
21 mar 2017 16:10
News
Футболчи жонли эфирда хотини ва қиз ўртоғига миннатдорчилик билдирди
"Фри Стейт Старс"нинг ганалик футболчиси Муҳаммад Анас жонли эфирда хотини ва қиз ўртоғига миннатдорчилик билдирди.
"Фри Стейт Старс" Кейптауннинг "Аякс" клуиб билан дуранг ўйнади (2:2), Анас эса баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилиб, маҳаллий ОАВга интервью берди.
"Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганимдан хурсандман. Мухлислар, хотиним ва қиз ўртоғимга раҳмат айтаман" - дейди Анас.
Кейинроқ футболчи қиз ўртоғи деб қизи ҳақида айтганини маълум қилди.
"Қизчамни қиз ўртоғим деб чақиришимни оилам билади. Уни назарда тутган эдим. Қиз ўртоғим йўқ. Хотинимни яхши кўраман. У менга икки фарзандни совға қилди" - дейди Анас.
Link :
Source : ВВС
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments