Футбол юлдузлари олимпия атлетлари бўлганида қайси спорт турида кураш олиб борган бўлишарди?
11 aug 2016 19:00
News
Футбол юлдузлари олимпия атлетлари бўлганида қайси спорт турида кураш олиб борган бўлишарди?
Эътиборингизга 10 нафар футболчи олимпия атлетлари бўлганида қайси спорт турида кураш олиб бориши мумкинлигини тақдим этамиз.
Уэйн Руни. Руни футболдан ташқари бокс билан шуғулланиб туришини барча яхши билса керак. Агар Уэйн футболчи бўлмаганида, қўл-қопли спорт турида жаҳон чемпионига айланиши ҳам мумкин эди.
Кейлор Навас. Навас ўтган мавсумда "Реал" дарвозасига белгиланган жуда пенальтиларни қайтарди ҳамда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси баҳсларида ўзининг ажойиб реакцияси билан дарвозасини ишончли қўриқлади. Кейлор бу реакцияси билан стон теннис устаси бўлиши мумкин.
Бранислав Иванович. Иванович ҳимояда ишончли ўйнашидан ташқари, тўпни аутдан узоққа ташлаб бера олиши билан ҳам машҳур. Сербиялик ўзини найза улоқтиришда синаб кўрса бўлади.
Златан Ибрагимович. МЮнинг янги ҳужумчиси Златан Ибрагимович футбол билан бирга таэквондода ҳам кучли спортчи эканлигини исботлаган. Швециялик хатто қора белбоғ соҳибига айланган. У Олимпиада ўйинларида қайси спорт турида курашишини тушунган бўлишингиз аниқ. Агар Златан таэквондони танлаганида, ҳозир Ибрагимович - Шокин жангини кузатган бўлармидик.
Лионель Месси. Месси Олимпиада ўйинларининг қайси спорт турига мос тушаркин деб ўйлаяпсизми? Леонинг ўйинларига яхшилаб эътибор берсангиз, у тинмай рақиблари устидан сакраб ўтади ёки сирпаниб келаётганларга чап бериб қолади. Аргентиналикка тўсиқ ошиб сакраш спорти мос тушса керак деб ўйладик.
Криштиану Роналду. Роналдунинг жисмоний қобилиятларини ҳисобга олсак, уни деярли барча спортга тавсия қилсак бўлади. Аммо португалиялик баландликка сакраш бўйича бир неча карра олимия чемпиони бўлишига шубҳа қилмаймиз.
Буффон, Бонуччи, Кьеллини ва Барзальи. Бу италияликлар ҳимоя қўрғонида синхрон ҳаракат қилишини жуда кўп бора кўрганмиз. Синхрон ҳаракатлар қайси спорт турида жуда муҳим? Синхрон сузиш.
Андреа Пирло. "Маестро"ни бу рўйхатга қўшмаслик катта хато бўлар эди. Пирло аниқ узатмалари, Тайгер Вудснинг фантастик зарбаларига ўхшаб кетади. Италиялик футболчини гольф мусобақасида кўриш жуда қизиқ бўларди.
Даниэле Де Росси. Бу футболчи ўзининг курашувчанлиги ва иродаси билан машҳур. Де Росси бу фазилатлар билан дзюдо спорт турида Ришод Собировга қарши татамига чиқиши керак.
Сеск Фабрегас. Сизда "испанияликни нега бу рўйхатга қўшишди?" деган савол пайдо бўлиши мумкин. Фабрегас иштирок этган ўйинларни эътибор билан томоша қилсангиз, Сеск учрашувларнинг 3дан 2 қисмини юриб ўтказади. Ярим ҳимоячи спортча юриш баҳсларида қатнашса, нечанчи бўлиб финиша етиб келади деб ўйлайсиз?
Comments