Latest news

15:37Ямаль Роналдунинг Евродаги натижасини такрорлади  3 15:19Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади  1 15:01Эшитдик-да! Легионерларимиздан бири Олимпиадага бормайди  17 14:45Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)  4 14:23"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи  0 13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  11 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  22 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  4 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  84 10:38Артета раҳбариятдан «Реал Мадрид» футболчисини сотиб олишни сўради  7 10:10Гарет Саутгейт: «Мен охиргача ғалаба қозонишимга ишонгандим»  20

Футбол халқ учунми, Халк учунми? News

Футбол халқ учунми, Халк учунми?

11 март куни Ўзбекистон ёшлари жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун "Бунёдкор" стадионида австралиялик тенгдошларига қарши майдонга тушади. Агарда пойтахтдан йироқроқда истиқомат қилсангиз, билет сотиб олишга хомтама бўлманг.

Ўзбекистон футболчилари, хоҳ миллий, хоҳ ёшлар бўлсин, кулги усталарининг бозорини чаққон қилиб туришибди. Эндигина етишиб чиқаётган авлод эса мана шу гап-сўзларга болта уриш мақсадида ўз яшил майдонларида ўтказилаётган Осиё кубогида кичик мундиалга йўлланма олиш пайида туришибди. 

Мусобақанинг гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров шогирдлари керакли натижага эришди. Ўйлашимча, укаларимизнинг гуруҳ босқичидан биринчи ўрин билан чиқиши замирида меҳнат билан биргаликда стадиондан бор шижоати билан қўллаб-қувватлаган мухлисларнинг ўрни беқиёс бўлди. Мухлисларни бежизга 12-ўйинчи дейишмайди. Майдонда жавлон ураётган қоракўзларнинг ўйинини томоша қилгани футбол донишмандлари билан бир қаторда ўйинчиларнинг ота-онаси, яқинлари, биродарлари, ёинки севган қизи ташриф буюриши мумкин. Уларнинг қаршисида эса исталган футболчи Роналду ёки Мессига айланиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. 

Тўғри, гуруҳ баҳсларига институт доирачиси Абдусаттор, боғдорчилик йўналишида таҳсил оладиган Вали, стадионни кўрса, икки километр наридан айланиб ўтадиган математик Турсунбойларгача ташриф буюриб, футболни тушунса-тушунмаса, ҳеч бўлмаганда рақибларни "ширин сўзлар" билан сийлаб туришди. Яъни чипталарнинг ўзи одамларни излаб топди. Интернет дўкони iticket.uz'да ҳам мусобақа бошланишида аввал чипталар онлайн сотилиши айтиб ўтилганди ва гуруҳ баҳслари давомида бу ҳолат билан боғлиқ муаммо кузатилмади. 

Гуруҳ баҳсларида Ўзбекистон ёшлари мухлислар меҳрини қозонди. Кўпгина футболдан бехабар кишилар Аббос Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Умарали Раҳмоналиев каби ёшларни яқиндан таниб олди. Шундай ишқибозларнинг ўзбек футболи борасида заррача бўлса-да, фикри ўзгариб, терма жамоасини охиригача қўллаб-қувватлашига шубҳам йўқ. Ҳа, бизда футболни кези келганда етти авлоди қолмасдан ҳақорат қилишади, бироқ халқимиз барибир футболни севади. 

Чорак финалда ҳам стадион тўлиб-тошиши кутилмоқда. Аммо не ажабки, Интернет дўкони iticket.uz сайтида чипталарни сотиб олишнинг имкони бўлмаяпти. Ваҳоланки, гуруҳ баҳслари ўйинларига бир неча кун илгари бемалол чипта сотиб олиш имконияти мавжуд эди. Баъзи чипталар ҳали сайтга чиқмасдан туриб, энг кўп сотилган қаторига киришга улгурибди.

Миямдаги флешкада қолган маълумотлар алдамаса, бундан бир неча асрлар илгари эмас, бор-йўғи бир йил илгари айнан ўз мамлакатимизда яшил майдонларида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа турнирининг плей-офф босқичида ҳам интернет-дўконида чиптанинг "ч" ҳарфини сотиб олиш имконсиз бўлиб қолди. Бироқ стадион қаршисида, борингки, olx сайтида, ижтимоий тармоқларда билетлар аукциони бошланиб кетди. Ҳатто финал баҳсида "лимон"дан воз кечиб, билет сотиб олган биродарларимизга ҳам дуч келдик. Бунинг ортидан эса қўйнига исталганча муллажиринг сиғдира оладиган "Халк"лар бойиди. Улар-чун терма жамоа ютқазиб ёки томошабин чипта қидириб хор-у зор бўлиб кетмайдими, зато ҳаёт гўзал.

Уйғонинг, ухлаётганингизда сизни тўнаб кетишди – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини чипталари сотиб бўлинди

 "Кассага чиқмаган билетлар бор" ёхуд "Бунёдкор" стадиони ёнидаги чипта олиб сотарлари билан суҳбатлар

Мана, орадан бир йил ўтар-ўтмас, яна "Эски ҳаммом, эски тос". Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида сайт операторлари билан алоқага чиқдик. Оператор эса билетларни фақат кассадан харид қилиш лозимлигини, тез орада сайтда эълон қилиниши мумкинлигини айтишди. Муаммонинг сабабини сўраганимизда, техник муаммолар ҳисобига шундай ҳолат юз берганини таъкидлади. Қизиқ, футболни қарғиш урганми, фақатгина ушбу спорт турига оид чипталар борасида 2022 йил ҳам, 2023 йил ҳам бир хил муаммо кузатилса. Агар операторнинг гаплари чин бўлса, чиндан ҳам футболни қарғиш урган. Бўлмаса, сайтда эълон қилинган 10 март кунги Хуршид Расулов концертига ҳам ёки май ойи якунларида мактабида ҳаммадан гўзал қиз ҳақида хониш қилган хонанданинг концертига ҳам билет сотиб олишда негадир техник хато кузатилмади. Бу ерда операторни айблаш фикридан йироқман, у ҳам эҳтимол, ўзи билган маълумотларни бизга тақдим этди.

Бизга маълум бўлишича, жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлиш арафсида турган беллашув билетлари "Бунёдкор" стадиони кассаларида сотила бошларкан. Демак, вилоятдан мазкур учрашувни томоша қилиш учун неча юз чақирим масофа босиб келган ишқибоз омади келса, билет топади, балки билетлар бор дейдиган акахонларга мурожаат қилишга мажбур бўлади ёки чипталарнинг нархларини эшитгач, энг мақбул вариант телевизор эканлигини ҳис қилиб қолишар.

Агарда доимгидек анъана давом этса, бундан халқ жабр кўради, "халк"лар эса чўнтагини қаппайтиргани қолади. Бу мусобақа ҳам ўтади-кетади, Ўзбекистон қачондир яна шу каби йирик турнирлар мезбонига айланар. Ўшанда "халк"ларнинг иши яна ғижжакчи Сатторга, футболни жинидан баттар ёмон кўрадиган қайсидир факультет қизларига, электрик Тошматга тушади. Халқнинг эса футболдан меҳри совишда давом этади, бу эса чемпионат ўйинларига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Қизиқчиларга эса доимгидек янги мавзулар топилаверади.

Балки iticket.uz даги "техник носозлик" бугуноқ бартараф этилиб, билетлар яна мухлислар учун сотила бошлар, кассага келган томошабинларда муаммо кузатилмас, шундай бўлса, бундан бошим кўкка етарди. Мухлислар чипталарни қўлга киритишда муаммога дуч келмасин, бизни хато қилганликда айблашсин, бундан фақатгина хурсанд бўламан. Футбол чўнтаги кенг "Халк"лар учун эмас, халқ учун бўлиши лозим. 

Чипталар текин бўлиши тарафдори эмасман, талаб юқори бўлган жойда таклиф ҳам шунга яраша бўлиши табиий. Бироқ таклифчилар ўз манфаати учун хизмат қиладиганларнинг бўлишини истамаган бўлардим.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика