Latest news

12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  31 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  19 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда News

“Футбол шарҳи” кўрсатуви Наманганда

“Спорт” телеканалида ҳар ҳафтанинг душанба кунида эфирга узатиладиган “Футбол шарҳи” кўрсатувининг навбатдаги сони Наманган футболига бағишланади.
Ушбу кўрсатув ижодкорлари айни пайтда Наманган шаҳрида меҳмон бўлиб туришибди. Зафар Имомхўжаев бошчилигидаги ижодий гуруҳ аъзолари сафар давомида Наманган вилояти телерадиокомпанияси ижодкорлари билан ҳамкорликда навбатдаги кўрсатув учун лавҳалар тайёрлашмоқда.

Хусусан кеча ижодкорлар яқиндагина фойдаланишга топширилган “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлишди. “Футбол шарҳи Наманганда” деб номланган кўрсатувда Наманган вилоят ҳокимлиги спорт ва маданият ишлари бошқармаси бошлиғи, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Расулжон Низамбаев билан суҳбат уюштирилди.

Суҳбат чоғида, вилоят спорти, яқинда якунига етган “Баркамол авлод-2014” спорт мусобақаси ҳамда “Навбаҳор” футбол клубига оид мавзулар кўтарилди. Шу билан биргаликда, Зафар Имомхўжаев “Навбаҳор” футбол клуби ижрочи директори Ғанишер Исмоиловдан ҳам кичик интервью олди.

Ушбу кўрсатув “Спорт” телеканали орқали яқин кунлар ичида мамлакатимиз мухлислари ҳукмига ҳавола этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика