Latest news

00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  0 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  0 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  0 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  0 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  2 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  4 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  14 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  1 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  11 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  22 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  24 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5

"Футбол ўйнаш осон, аммо энг қийини - оддий футбол намойиш этишдир". Йохан Круифф - ҳаёт, "Аякс" ва Гвардиола ҳақида News

"Футбол ўйнаш осон, аммо энг қийини - оддий футбол намойиш этишдир". Йохан Круифф - ҳаёт, "Аякс" ва Гвардиола ҳақида

Голланиялик афсонавий футболчи Йохан Круиффнинг иқтибослари ва унинг муваффақиятлари.

"Югуриш машқларида тез-тез қўшимча кийим кийиб олардим. Ўрмонда икки гуруҳга бўлиниб чопардик - ҳар бир гуруҳ кийимлари икки рангда эди. Йўл яримида битта кийимимни ечиб, финишга етиб бораётган гуруҳга қўшилардим. Кейин юзимни чарчаган каби кўрсатардим. Хатто дарахт ортида сигарета чекиб олишга ҳам улгурардим".

"Болалагимизда кўчада футбол ўйнардик, у ерда йиқилиш жуда оғриқли. Катта бўлиб, чимда футбол ўйнашни бошласанг, йиқилмасликка ҳаракат қиласан".

"32 жамоанинг бири жаҳон чемпионига айланади. Бошқалар бу ишни қила олмайди, чунки улар мундиалда иштирок этмайди".

"Ўзимни алдаётган бўлишим мумкин, аммо қаерга бормай одамлар менга 1974 йилдаги жаҳон чемпионати финалида немисларни мағлуб этмаганимизда афсусланишини айтади. Улар бизнинг ўйин услубимизни ёқтиришида ва агар ғалаба қозонганимизда бундай бўлади деб ўйламасдим".

"Puma" билан шартномам бор эди, Голландия терма жамоаси эса "adidas" кияр эди. Агар "adidas"да ўйнасам "Puma" мен билан шартномани бекор қилмоқчи бўлган. Ўша пайтлар учрашувлардаги реклама энди ривожланаётганди. Натижада бутун жамоа 3 та чизиқли формада, мен эса 2 та чизиқлида ўйнашга келишдик. Менимча, бу футболни тижоратлаштиришда бурилиш нуқтаси бўлган".



"ЖЧ-1978 йилги жаҳон чемпионатига чиққанимизда, менга "Rolex" тилла соатларини совға қилишган. Биласизми, соат жуда катталигидан кўпроқ менга лангарни эслатарди. Уни иккита кичкинасига алмаштирдим - биттаси аёлимга ва иккинчиси ўзимга".

"Жамоанинг сифати кучли футболчилар сонига боғлиқ эмас. Ягона аҳамиятли нарса - барча футболчилар бир жамоа бўлиб ўйнаши".

"Осон учрашувдаги энг қийини - кучсиз рақибни ёмон ўйин кўрсатишга мажбур қилиш".

"Футбол ўйнаш осон, аммо энг қийини - оддий ўйин кўрсатишдир".

"Ижобий ўйин намойиш этиш учун сизга яхши футбочилар керак. Аммо яхши футболчиларда доимо фойдалилик борасида муаммо бўлади: Улар чиройлироқ ўйнашга ҳаракат қилишади".

"Агар италияликларга бир имкон берсангиз, улар иккита гол уришади".

"Ҳаётда ҳаммаси оддий. Кўпчилик нимадир нотўғри эканлигини кўради. Камчилик айнан нима нотўғрилигини тушунади. Жуда кам инсон "нотўғри"ни тўғирлашни билади".



"Тўрт ҳимоячи ва тўрт ярим ҳимоячи ҳеч қачон тўғри иш бермайди. Бу вазиятда барча учбурчаклардан айриласиз. Учбурчаклар жуда муҳим, фақат шундагина бирданига икки жамоадошларингиз билан ўйнай оласиз".

"Умуман олганда, бугунги футбол менга ёқмайди".

"Ҳозирги кунда топ-клублар ишлаб топаётганидан кўра, кўпроқ қарзга эга. Буни муваффақият деб ҳисоблаш керакми?"

"Мураббий ҳақида гапираётганимизда, гап иш соати борасида бўлмаслиги керак. Ўйинни тўғри кўра олиш муҳим ва бундан хулоса чиқариш керак".

"Гольфда ҳар бир ўйинчининг турли зарбалар бўйича махсус мураббийи бор. Футболда 15 футболчига бир мураббий. Бу абсурд".

"Мен учун ҳаммаси аниқ: Гвардиола Моуриньодан кучлироқ. Гвардиола ўз жамоасини кучлироқ қилмоқ ва уни янги даражага олиб чиқиш ниятида. Моуриньо эса доимо 100 000 мухлис олдида томоша кўрсатади. Гвардиола диққат марказида - фақат ўйин, Моуриньо эса жамоаси ва ўз сифатлари ҳақида гапиради".

"Ҳозиргача "Аякс"га мухлислик қиламан. "Барселона"га ҳам. Нега Амстердам жамоаси "Барселона"га қарши ўйнаса "Аякс"га мухлислик қиламан? Бу бошқа-бошқа нарса! "Барселона" доимо финалда ўйнашга ҳаракат қилаид, "Аякс" эса гуруҳдан чиқишга. Фарқ жуда катта бўлганида, мен доимо кучсизлар томонда бўламан".



"Ҳар бир камчилик ўз устунлигига эга".

"Мен диндор эмасман. Испанияда барча 22 футболчи майдонга чиқиш олдидан илтижо қилишади. Агар бу фойда берганида, барча учрашув дуранг билан якунланар эди".



Йохан Хендрик Йоханнес Круифф

Голландиялик афсонавий футболчи 1947 йил 25 апрель куни Амстердамда туғилган. Ҳужумчи фаолияти давомида "Аякс" (1964 — 1973, 1981 — 1983), "Барселона" (1973 — 1978), "Лос-Анжелес Ацтекс" (1979 — 1980), "Вашингтон Дипломатс" (1980 — 1981), "Леванте" (1981) ва "Фейеноорд" (1983 -1 984) клублари шарафини ҳимоя қилган.

Кетма-кет уч йил Чемпионлар Кубогида ғолиб бўлган (1971-1973), 1972 йилдаги Европа Суперкубоги, шу йилдаги Қитъалараро Кубоги зафар қучган. Голландия чемпионатида 9 маротаба (1966−1968, 1970, 1972, 1973, 1982−1984), Голландия Кубогида 6 маротаба чемпион бўлган.

Круифф 1966-1978 йиллар давомида Голландия терма жамоаси сафида 48 та учрашувда 33 та гол урган. ЖЧ-1974нинг вице-чемпиони ва энг яхши футболчиси. Евро-1976да бронза медали эгаси. 3 маротаба йил футболчиси номига сазовор бўлган.

Европада XX асрнинг энг яхши футболчиси. "Барселона" тарихидаги энг буюк ўйинчилар рўйхатида иккинчи ўринда. Фаолияти давомида 752 та учрашувда майдонга тушиб, 425 та гол урган.

"Аякс" ва "Барселона" клубларида бош мураббий сифатида ишлаб кўплаб совринларга эга чиққан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика