Latest news

12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  0 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  5 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1

Футбол мухлислари диққатига! Терма жамоамизга ёрдам беришни истайсизми? News

Футбол мухлислари диққатига! Терма жамоамизга ёрдам беришни истайсизми?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга қарши ўйнайди.

Ҳа, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган турда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди, сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб аламли тарзда 3 очкони қўлдан бой берди. Тўғри аммо тан олиш керак ўша баҳсда терма жамоамиз ёмон ўйнамади, сўнгги дақиқалардаги омадсизлик ва рақиб футболчиларининг индивидуал маҳорати эвазига имконият бой берилди. Кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз бор ва ундан фойдаланишимиз керак. Барча футболчиларнинг, мураббийларнинг мақсади шу. 

Кеча Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али ўйинолди матбуот анжумани якунлангач хонадан чиққач журналистлардан "Эртага стадион тўладими?" деб сўради. Бунга жавобан катта эҳтимол билан бундай бўлмаслиги айтилди. Шунда рақиб бош мураббийи жуда ҳам хурсанд бўлиб кетди ва бизга қанча кам мухлис келса шунча яхши деб қўйди. 

Қадрли футбол мухлислари! Биламиз Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан хафасиз, тўғри терма жамоамиз жуда муҳим ўйинни бой бериб қўйди. Аммо бугун ҳам очко йўқотилса жуда ҳам қимматга тушади. Шундай экан Фаластинни ўз майдонида ўйнагандек ўйнамаслиги учун стадионга келинг ва терма жамоамизни қўллаб қувватланг! Ватанимиз ҳам, терма жамоамиз ҳам битта! 

Илтимос бу хабарни дўстларингизга ҳам юборинг, "Пахтакор" стадионида қанчалик кўп мухлис бўлса Фаластинга шунча қийин бўлади. Стадионга келинг ва ғалабага ўз хиссангизни қўшинг! 


Айни пайтда учрашув чипталари савдоси iticket.uz сайтида, шаҳар бўйлаб ўрнатилган махсус касса-шахобчалари ҳамда “Пахтакор” стадиони кассаларида давом этмоқда.  

Футбол мухлисларидан чипта ҳарид қилишда эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Чипталарни фақатгина iticket.uz расмий кассалари, “Пахтакор” стадиони кассаларида ва интернет орқали ҳарид қилинг, қалбаки чипталардан эхтиёт бўлинг! Батафсил маълумотлар iticket.uz сайтида.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика