Latest news

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  4 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

Футбол жавоҳири - “Aspire” News

Футбол жавоҳири - “Aspire”

Tags :  Aspire
17 январь куни ҳамкасблар ва ўзбекистонлик мухлислар билан “Aspire” академиясида бўлиб ўтган Санкт-Петербургнинг “Зенит” ҳамда Қатарнинг “Лаҳвия” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун бордик.

Ўйин ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун эса академия ҳақида сўз юритмоқчимиз.

“Aspire” академияси Қатар пойтахти Доҳанинг Ал-Вааб туманида жойлашган, умумий майдони 250 гектарни ташкил қилади. Дунёдаги энг катта ва энг бой ушбу академия бор йўғи 20 ойда қуриб битказилган. Қурилиш жараёнида еттита қурилиш компанияси 24 соат ишлаган.


Академияда 14 та футбол майдони, 40 га яқин турли спорт турларига мўлжалланган майдонлар мавжуд. Кўплаб спорт турлари билан шуғулланиш учун шароитлар яратилган бўлишига қарамай академиянинг ўзи асосан футбол, енгил атлетика, стол тенниси, сузиш, гимнастика ва қиличбозлик спорт турларига йўналтирилган. Академияда Олимпиада ўйинлари талабига жавоб берадиган сув ҳавзаси ҳам бор. Академия ҳудудида спорт лабороторияси ҳам фаолият юритади.


Бу ерда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 дан ортиқ мураббийлар ёшлар учун машғулот ўтказишади. Ҳар бир спорт турига қараб мураббий олиб келинган. Мисол учун стол тенниси учун Хитой ва Сингапурдан, футбол учун Голландиядан мураббийлар олиб келинган.


Академиядаги болаларни руҳлантириш, улардаги ғолибликка бўлган интилишни ошириш мақсадида машҳур жамоаларнинг айнан шу ерда йиғин ўтказишига қулай шароитлар яратиб берилган. Бу ерда яқиндагина Германиянинг “Бавария”си йиғин ўтказиб кетган бўлса, айни пайтда Россиянинг “Зенит” жамоаси машғулотлар ва ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда. Февраль ойида Испаниянинг “Барселона” клуби ҳам “Aspire”да йиғин ўтказади.


Умуман олганда Доҳа Европанинг “йирик” жамоалари йиғин ўтказиши учун идеал жой. Яхши шароит, қулай об-ҳаво, мухлислардан ҳоли маскан. Албатта, ўзбекистонлик мухлислар назорат ўйинида ҳам ажойиб тарзда ҳар икки жамоани қўллаб туриш мумкинлигини кўрсатиб беришди.


“Aspire” академияси билан тўлиқ танишиб чиқиш учун бир кун сарфлашга тўғри келади, афсуски бизда бундай имконият бўлмади. Академиянинг яқинида меҳмонхона ҳам бор, йиғин ўтказиш учун келган жамоалар ўша меҳмонхонага жойлашадилар.


ВИДЕО

TAS-IX эмас


Машғулот пайтида ҳам барча хизматлар йўлга қўйилган, ҳаммаси аъло даражада. Спортчилардан фақат шуғулланиш талаб этилади холос.
Бу футбол жавоҳири бўлган “Aspire” академияси ҳақида сизга илинганларимиз эди.

Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика