Latest news

18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  4 18:40Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  12 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   0 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  6 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди News

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди

Хабарингиз бор, кеча "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ доирасидаги "Ал Садд"га қарши ўйин ўтказиш учун Қатарнинг Доҳа шаҳрига етиб келганди.

Бугун ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади.

Доҳа вақти билан соат 11:00да  "Пахтакор" ва "Aspire" вакили, Қатардаги барча футбол майдонларига жавобгар мутахассис ўртасида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувни ташкил этишда "Пахтакор"га Қатарда фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик тажрибали футбол мутахассиси Алишер Никимбаев кўмаклашди.

Унда "Пахтакор" клуби томонидан Доҳага олиб келинган жамоа майдонлари сифатига жавобгар бўлган мутахассис Денис Ан иштирок этди. "Ал Садд" жамоасининг "Жассим Бин Ҳамад" номли стадионида ўтган учрашув давомида Денис Ан "Aspire Sports Turf" футбол майдонлари бўйича етакчи маслаҳатчи мутахассиси Родней Райнер билан тажриба алмашди. Майдон ҳолатларини қай тариқа идеал сифатда ушлаб туриш, уни қайси шароитларда қандай парваришлаш, қанча ҳамда қачон суғориш ва ҳоказо бўйича тегишли маслаҳатларни олинди.


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан режалаштирилган ўйинолди расмий тадбирлар Тошкент вақти билан соат 18:00да, Доҳадаги маҳаллий вақт бўйича эса 16:00дан старт олиши кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар, матбуот анжуманлари ҳақида сайтимиз орқали хабар берамиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика