Latest news

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  15 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди News

Футбол жамоатчилиги Сайфиддин Ирматовни 70 ёши билан муборакбод этди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида собиқ ҳакам, назоратчи ва мураббий Сайфиддин Ирматовнинг таваллуд айёми билан табриклаш учун бир қатор футбол мутахассислари жамланишди.

Тадбир давомида Сайфиддин Ирматовнинг фаолияти давомида эсда қолган ҳолатлар йиғилганлар томонидан эсланди. Юз берган қизиқ воқеалар ва ёқимли лаҳзалар тадбирга келганларга айтиб берилди.

Маълумот ўрнида, Сайфиддин Ирматов бутун фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоэв, Ярослав Крушелницкий, Юрий Никитов каби футболчилар бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

Шунингдек, тажрибали мутахассис кўп йиллар давомида футбол ҳаками ва инспектор сифатида ҳам самарали ишлаган. У ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли ёш ҳакамларни тарбиялашга ўзининг узвий ҳиссасини қўшди. Унинг шогирдлари орасида ФИФА рефериси, жаҳон чемпионатлари рекордчиси бош ҳакам Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов каби ўз соҳасининг таниқли мутахассисларини учратиш мумкин.

Тадбир якунида Сайфиддин Ирматов кўрсатилаётган эътибор учун чуқур миннатдорлик билдириб, бундан кейин ҳам мамлакатимиз футболи ривожига кўмак беришга тайёр эканини таъкидлади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика