Latest news

10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  1 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  3 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  7 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  4 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2

Футбол ҳамма учун! Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди! News

Футбол ҳамма учун! Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!

Тошкент вилояти футбол федерацияси Нурафшон шаҳри ҳокимияти билан ҳамкорликда миллионлар ўйинини янада оммалаштириш мақсадида хайрли ишга қўл урди.

Энди футболга ихтисослашган мактаб, интернат, академияда таҳсил олиш имконияти йўқ болалар ҳам эътибордан четда қолмайди.  

Нурафшон шаҳри ҳокими Усмон Раҳимовнинг таклифига кўра, шаҳар ҳудудида туғилган, футболга меҳри юқори, аммо махсус мактаб, интернат, академияларда таҳсил олиш имконияти йўқ болалардан тузилган жамоалар ўртасида мусобақа ўтказилади.

Куни кеча мусобақанинг низоми ишлаб чиқилди ва турнирга қуръа ташланди. “Нурафшон ҳокими Кубоги” дея ном олган мусобақада 2003-2004 йилларда туғилган болалардан иборат 16та жамоа қатнашади. Турнир 3 апрель куни старт олади. Финал 5 майга белгиланган. Учрашувлар  олимпия тизими асосида ўтказилади. Ғолиб жамоа кўчма кубок билан тақдирланади.

Турнир анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиши режалаштирилган. Қолаверса, бу йил илк бор Нурафшон шаҳрида ўтказилаётган турнирни яқин келажакда вилоят миқиёсида ҳам ўтказиш режага киритилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика