Latest news

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси давом этмоқда News

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси давом этмоқда

Шу йилнинг 26 июнь кунидан бошлаб Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида болалар футболига бағишланган дунёдаги энг йирик лойиҳалардан бири – Football For Friendship (“Футбол дўстлик учун”) турнирининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

“Газпром” компанияси ҳамда ФИФА ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу лойиҳага асос солинганига 5 йил бўлган. Бу йил лойиҳада 64 мамлакатнинг ёш футболчилари иштирок этмоқда, улар орасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳам ўз вакиллари билан қатнашяпти.

Бугунги кунда Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори Шавкат Имомов бошчилигидаги делегация лойиҳа доирасидаги тадбирларда иштирок этмоқда.



Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тарбияланувчиси бўлган Илёс Аҳмедов лойиҳанинг футбол турнирида “Яшил дўстлик жамоаси”да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, лойиҳанинг ёш журналистларга бағишланган қисмида Халқаро болалар матбуот марказида Амир Шарипов табдирларни ёритиш ишлари билан шуғулланмоқда.



Қайд этиш жоиз, ҳозирда футбол бўйича Конфедерациялар Кубогига мезбонлик қилаётган Санкт-Петербург шаҳри буткул футбол билан яшамоқда. Шаҳар бўйлаб мухлислар учун бир неча махсус ҳудудлар (фан зоналар) ажратилган бўлиб, бу ерга ташриф буюрган киши нафақат Конфедерациялар Кубоги, балки “Футбол дўьслик учун” лойиҳасининг ҳам ҳавосини ҳис қилмоқда.

26–29 июнь кунлари ёш футболчилар асосан қуръа орқали аниқлаб олинган жамоалари таркибида машғулотларда иштирок этишди. Қайд этиш керак, Илёс Аҳмедов “Яшил дўстлик жамоаси” таркибидаги ягона дарвозабон ҳисобланади. 1 июль куни бўлиб бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий ўйинлари олдидан унинг масъулияти юқори бўлиб турибди. Амир ҳам бугунга келиб ўз мақолалари учун маълумотлар йиғишга зўр берган.

Бир неча кунлик жамоавий машғулотлардан сўнг, лойиҳа ташкилотчилари иштирокчиларга 30 июнь куни маданий хордиқ чиқариш учун кенг шароит яратиб беришди. Жумладан, барча делегациялар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам Россиянинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Санкт-Петербургнинг бир қатор диққатга сазовор жойларида бўлишди.  Булар қаторига шаҳарнинг тарихий қисми марказида жойлашган “Петропавловск қўрғони” уюштирилган саёҳат лойиҳа иштирокчилари ажойиб таассурот қолдирди.



Эндиликда, лойиҳа ўзининг ҳал қилувчи палласига киради. 1 июль куни футбол турнири бўлиб ўтади, 2 июль санасида эса лойиҳа доирасида Халқаро болалар форуми бўлиб ўтади. Бундан ташқари, шу куни иштирокчилар “Санкт-Петербург Арена” стадионида бўлиб ўтадиган Германия – Чили финал учрашувини бевосита ўйингоҳдан туриб кузатишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика