Францияда футболчини дўппослаб, унинг автомобилини ёқиб юборишди
22 jul 2020 20:58
News
Францияда футболчини дўппослаб, унинг автомобилини ёқиб юборишди
“Брест” ҳимоячиси Ронаэль Пьер-Габриэль безорилар ҳужумига учради.
Номаълум кимсалар футболчини дўппослаб, унга тегишли бўлган Audi русумдаги автомобилини ёқиб юборган.
Ушбу воқеа ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берган ва ўз ўйинчисини қўллаб-қувватлашини билдирган.
“Брест” 22 ёшли фулбекни “Майнц”дан ижарага олган бўлиб, у клуб қароргоҳига 2 ҳафта олдин етиб келган эди.
Link :
Source : isport.ua
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments