Франция собиқ президенти ЖЧ-2022ни Қатарга олиб беришда иштирок этган бўлиши мумкин
04 aug 2017 13:24
News
Франция собиқ президенти ЖЧ-2022ни Қатарга олиб беришда иштирок этган бўлиши мумкин
Франция собиқ президенти Николя Саркози Қатарга 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини олиб беришга ёрдамлашганлардан бири бўлиши мумкин.
Саркози пора олганликда айбланмоқда.
62 ёшли сиёсатчининг иши прокурорлар томонидан текширилади. Февралда Саркози сайловолди кампаниясини ноқонуний молиялаштиргани учун суд қаршисида кўрсатма берган эди.
Маълум бўлишича, Франция жаҳон чемпионати Қатарга насиб қилишида фаол бўлган. Саркози 2010 йил Қатар ЖЧ учун ариза топшираётганда ҳамда ПСЖ қатарлик инвесторларга сотилаётганда пора олган бўлиши мумкин.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments