Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Франция ФФ президенти маҳкамаси бошлиғи ва Техник директори ўринбосари юртимизга ташриф буюришди News

Франция ФФ президенти маҳкамаси бошлиғи ва Техник директори ўринбосари юртимизга ташриф буюришди

Франция футбол Федерацияси вакиллари Тошкентга келди.

Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари билан учрашиб, юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди.

Жумладан, Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси Халқаро бўлим бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш масалалари муҳокама қилинганди.

Ана ўша келишувга кўра бугун 14 март куни Франция футбол федерацияси вакиллари Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамасибошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришди.

Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди.

Умид Аҳмаджонов Жаноб Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрюни юртимизда кўришдан жуда ҳам хурсанд эканини таъкидлаб, жумладан, шундай деди:

“Франция дунёдаги футболи ривожланган мамлакатлардан бири. Шу сабабли Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида Франция билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда. Мана бугун Сиз азиз меҳмонларнинг пойқадами қутлуғ келиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга имзо чекдилар.


Эндиликда юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантиришнинг янги тизими барпо этилади. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биргаликда иш олиб боради. Биз ишни боғчалардан бошламоқчимиз. Болажонлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш орқали турли спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш бош мақсадимиз. Кейин мактаб - Олимпия захиралари коллежи – институт тизимида иш олиб борилади. Мақсадимиз, спортни, футболни юқори босқичга олиб чиқиш ва юртимиздан Олимпия ва Жаҳон чемпионлари чиқишини таъминлашдан иборат.

Франция футбол федерацияси билан яқин ҳамкорлик қилиш ўзбек футболи учун катта манфаат келтиришига ишончим комил. Юртимизда футбол академиялари янги тизим асосида фаолият юритади. Мазкур академияларда франциялик мураббийлар иш олиб боришига ёрдам берсангиз, бошимиз осмонга етган бўларди. Бундан ташқари, Франциядаги кучли мутахассисларни Ўзбекистон футбол ассоциациясига ишга таклиф этишда ҳам амалий ёрдам кўрсатишингизни истаймиз. Улар ЎФАда иш олиб бориб, ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқишда ўз ҳиссаларини қўшишса, Сиздан чексиз миннатдор бўламиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари Ўзбекистонга ташриф буюрганидан жуда мамнун эканини айтиб ўтди.

“Сиз билан Францияда учрашганимизда Ўзбекистонга боришга ваъда бергандик. Мана, ваъдамнинг устидан чиқиб, юртингизга ташриф буюрдик. Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар жуда кўп эканини яхши биламиз. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда ўтган Осиё чемпионатида бош совринни қўлга киритгани бежиз эмас. Ана шу иқтидорларни тўғри йўналтириш орқали мамлакатингиз футболда катта натижаларга эришиши мумкин. Сиз юқорида Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биргаликда иш олиб бориши борасида гапириб ўтдингиз. Бу жуда тўғри йўл. Франция ҳам 40 йил аввал мана шу йўлни танлаган. Франция футболи ушбу даражага етиб келгунига қадар катта йўлни босиб ўтди. Хато ва камчиликларга йўл қўйилди.


Мақсадимиз, ўзимизнинг ривожланиш босқичимиз бўйича тажрибамиз билан ўртоқлашиш. Бунинг учун аввал юртингиздаги футбол бўйича умумий ҳолат билан яқиндан танишишимиз керак. Кейин хулоса қилиб, ўз таклифларимизни берамиз. Бунинг учун жаноб Людовик Дебрю Ўзбекистонда менга қараганда кўпроқ қолиб, вазият билан яқиндан танишади. Суперлига учрашувларини стадиондан томоша қилади. Стадионлар, инфратузилмаларни кўздан кечиради. Кейин ўзимизнинг амалий маслаҳатларимизни беришга ҳаракат қиламиз”, - деди Жаноб Кенни Жан Мари.

Франция футбол федерацияси вакиллари эртага ЎФАда маркетинг бўйича юртимиздаги мутахассислар учун семинар ўтказишлари режалаштирилган. Кейин эса “Бунёдкор” стадионига бориб, у ер билан яқиндан танишишади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика