Франция 1-лигасида ўйнайдиган футболчи кўприкдан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
		
		30 sep 2023 21:15
        News	
	 
				 
				Франция 1-лигасида ўйнайдиган футболчи кўприкдан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
"Ницца" футболчиси Алексис Бека Бека ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб, ердан 100 метрдан ортиқ баландликда жойлашган кўприк четидаги тўсиқдан ошиб ўтган ва сакрамоқчи бўлган. Қарийб уч соатлик шовқин-сурондан сўнг ўйинчи қутқариб қолинган.
BFM Nice Cote d'Azur нашрининг хабар беришича, "Ницца" ярим ҳимоячиси жума куни тонгда шаҳардаги А8 автомагистралида жойлашган баландлиги 123 метр бўлган Магнан кўпригига борган ва йўл четидаги тўсиқни ҳатлаб ўтиб, ўзини ерга ташламоқчи бўлган.
Хабарларга кўра, полиция футболчини қутқариш учун воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Қарийб уч соатлик уринишдан сўнг Алексис эсон-омон қутқариб қолинган.
Қайд этилишича, Бека Беканинг ўз жонига қасд қилиш фикри севгилиси билан ришталари узилганидан сўнг пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида "Ницца" клуби сафига қўшилганди.


Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments