Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Франческо Тотти: “Ҳозирги нарх-наво бўйича баҳоим 200 млн евро бўларди” News

Франческо Тотти: “Ҳозирги нарх-наво бўйича баҳоим 200 млн евро бўларди”

“Рома” афсонаси Франческо Тотти ўз вақтида Рим клубига ҳурмати сабаб “Реал”га рад жавобини бергани ва фаолиятига доир бошқа қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

“Айтишга арзигулик таклифни 2003-2004 йилги мавсумда “Реал” клубидан олгандим. Ўшанда “Рома”га ҳурматим сабаб бу таклифга кескин рад жавобини берганман. Мақсадим битта жамоада фаолиятимни якунлаш бўлган эди. 

Бу билан қайсидир маънода мен ўшанда кўплаб совринлардан ҳам воз кечганман. Совринлар учун ҳеч қачон ачинмайман. Биргина армоним бу “Олтин тўп” бўлиб қолди. Агар “Реал”, “Ювентус” ёки “Милан”да ўйнаганимда бу орзумга ҳам эришардим. 

Ҳозирги нарх-навога кўра трансфер сумма қанчани ташкил қилиши мумкин эди? Аниқ айта оламан, камида 200 млн евро”, - деди Тотти Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика