Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади  92 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Фотонигоҳ - Егор Кримец News

Фотонигоҳ - Егор Кримец

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг марказий ҳимячиси Егор Кримецнинг фаолиятига суратлар ёрдамида разм соламиз.



Егор Владимирович Кримец 1992 йилнинг 27 январь санасида Тошкент шаҳрида дунёга келган.



Егор Кримец профессионал футболчи сифатида фаолиятини 2011 йили “Пахтакор” клубида бошлаган.



Егор Кримец ёш бўлишига қарамай “Пахтакор” сафида асосий таркибда ўз ўрнини топиб олади. Егор «Пахтакор» билан биргаликда 2011 Йилда Ўзекистон кубогини орадан бир йил ўтиб эса Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади ва ўз иқтидори билан хорижлик «скаутлар» эътиборини тортади.



2013 йилги мавсум аввалида Егор Кримецни Хитойнинг «Бейжинг Гоан» жамоаси бир йилга ижарага олади. Егор Хитойдаги илк мавсумида бронза билан чекланади.



Егор Кримец Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида ҳам ҳаракат қилган. Жумладан, 2014 йилда Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Ўйинларида Егор барча баҳсларда тўлиқ ўйнаган эди.



Егор Кримец 2014 йилги мавсум бошида яна Ўзбекистон чемпионатига қайтади ва 2015 йилга келиб «Пахтакор»ни майдонга сардор сифатида олиб туша бошлайди.



Егор Кримец терма жамоа сафидаги дебют ўйинини 2013 йил 6 сентябрь куни Иордания терма жамоасига қарши ўтказган. Ўзининг илк голини эса 2016 йилнинг 24 август куни Буркина-Фасога урган.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон МТЖ нинг марказий ҳимоячиси ҳақиқий “гигант” бўлиб, унинг бўйи 193 см эканлиги қайд этилган.



Егор Кримец «Пахтакор» билан 2014 ва 2015 йилги мавсумларда кетма-кет Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишнинг уддасидан чиқди.



2016 йилнинг январида Хитой ва Ўзбекистон матбуотида «Бейжинг Гоан» Егор Кримецни «Пахтакор»дан икки мавсум учун ижарага олганлиги ҳақида эълон қилинди.



Бугунга келиб Егор Кримец «Бейжинг Гоан»да яна бир ўзбекистонлик футболчи Игорь Сергеев билан бир жамоада ҳаракат қилмоқда. Якунига етган Хитой чемпионатида футболчиларимиз «Бейжинг Гоан» сафида 43 очко билан 5-ўринни эгаллашди.



Егор Кримец уйланган. Рафиқаси Кристина Кримец. Уларнинг Микаэла исмли қиз фарзанди бор.



Худойберганов Улуғбек

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика