ФОТОМАҚОЛА. "Темирйўлчилар" "аждарлар"ни "босиб кетишди" News

ФОТОМАҚОЛА. "Темирйўлчилар" "аждарлар"ни "босиб кетишди"

Кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал биринчи учрашуви доирасида "Локомотив" клуби "Насаф" билан куч синашди.

"Локомотив" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қуйида ана шу ўйинга оид фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон Кубоги–2017
1/2 финал
, дастлабки учрашув
"Локомотив" (Тошкент) – "Насаф" (Қарши) 3:1
Голлар:
Марат Бикмаев 15, 87, Мурод Бобожонов 46 - Драган Черан 90+2

Кечаги учрашувда Равшан Эрматов бошчилигида олти нафар ҳакам ишлади.

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Локомотив"нинг бошланғич таркиби.

Дарвозалар ортида Валентин Коваленко ҳамда Илгиз Танташевлар ишлашди.

Бикмаев жаримадан гол уришидан олдин Акмал Шораҳмедов Санжар Қувватовга диққатлироқ бўлишни айтган эди, лекин Маратнинг ижроси идеал бўлди.

"Локо"нинг бу йилги "гол машина"си - Марат Бикмаев.

Шунчаки кадр.

Баҳром Абдураҳимов фаол ҳаракат қилди, лекин бунинг ўзи камлик қилди.

Тўп учун ҳаводаги кескин кураш.

Игнатий Нестеровни ҳар доим ҳам бундай кайфиятда кўравермаймиз.

Кечаги ўйинга умумий таъриф.


Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Насаф" (3:1) учрашувидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишинигиз мумкин. >>> ФОТО


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика