Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

ФОТОМАҚОЛА. Ўзбек футболи авжига чиқмоқда News

ФОТОМАҚОЛА. Ўзбек футболи авжига чиқмоқда

Бироз олдин якунига етган ОЧЛ плей-офф ўйинида "Насаф" Иорданиянинг "Ал Файсали" клубини йирик ҳисобда таслим қилди.

Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

ОЧЛ
Плей-офф босқичи

30.01.2018
"Марказий" стадион, Қарши
"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал Файсали" (Иордания) 5:1
Голлар: 
Игорь Голбан 12, Бобур Абдухолиқов 49, Азизжон Ғаниев 52, Драган Черан 61 (пен), Ёсир Ал Равашдеҳ 86 (автогол) - Албан Меҳа 90+3

Қуйида "Насаф"нинг чиройли ғалабаси билан тугаган беллашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.


"Ал Файсали"нинг бошланғич таркиби.


Ислом Кенжабоев бу мавсум "Пахтакор"га ўтган Баҳром Абдураҳимовнинг ўрнини босиши керак.


Биргина Черанга қарши 5 нафар рақиб. Нима бундай суратлар фақат Иньеста ёки Мессида бўлади деб ўйлармидингиз? :)


- Драган, қараб тур ҳозир манови дарвозага тўпни "михлайман"...

- Агар ҳозир гол урсанг, унда бугун мен ҳам ураман. Агар сен гол уриб, бу ишни мен уддалай олмасам, сочимни калга олдираман Игорь.

 

Гооллл бан сўзини устидан чиқди ва гол урди )


Ие, ие, ие... Черан гол урмаса кал бўлиши мумкинлигини ўйлаб нишонламай майдон марказига кетаяптими? ))


Стандарт вазиятларда ҳамиша кескин курашлар кузатилди.


"Пеле".


Турли хил жанрлар аралашган сурат )


Кеча аэропортда суҳбатлашганимизда эртанги ўйинда гол уришга ваъда берган Бобир Абдихолиқов сўзининг устидан чиқди.


Охирги кунларда трендда турган Азизжон Ғаниевнинг нозик зарбасидан кейин рақиб ўйинчиларининг аҳволига эътибор беринг.


"Уч шохли аждар".


3 кун олдин Хитойда 120 дақиқа қорли майдонда тўп тепган ва ўша мусобақанинг энг яхши ўйинчиси бўлган Одил Ҳамробеков бугун ҳам асосий таркибда тушди ва ўйиндаги тизгинни ушлаб турди.


- Азиззз, укажон энди сочим жойида қолади, ҳеч қанақанги кал-пал бўлиш йўқ )) (Черан пенальтидан гол урганидан сўнг).


"Насаф"га ўнг қанот ҳимоячиси Славко Лукични Драган Черан тавсия қилган. Барака топкур Черанни ўзига ўхшаган сифатли легионер экан.


Шунақа ҳисоб бўлиб қолди, нима ҳам дердик )) "Насаф" нолга ўйнашини ҳамма хоҳлаган эди, майли муҳими ғалаба.


Лукич нафақат "Насаф"ни ўйинини кучайтиради, балки ички муҳитни ҳам яхшидаши аниқ, кайфиятни кўтарадиган ўйинчига ўхшайди бу бола )


"Насаф"нинг чиройли ғалабаси билан якунланган учрашувдан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ



Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +108   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика