Latest news

00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  9 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  38 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  22 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  29 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0

Фотима Самура: «ФИФА ва БМТ – фақат футбол учун» News

Фотима Самура: «ФИФА ва БМТ – фақат футбол учун»

Яқинда ФИФА кутилмаган ишга қўл урди - ташкилот бош котиби лавозимига аёл киши тайинланди. Бу сенегаллик Фотима Самурадир.

Ушбу мутахассис ФИФАга келгунига қадар БМТда ишлаган. Ўтган ҳафта ФИФА расмий сайти мутасадди хоним билан суҳбат уюштирди. Қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Уч нафар фарзандингиз бор, улар футбол ўйнашадими?

- Ўғилларим теннисни яхши кўришади. Турмуш ўртоғим эса собиқ футболчи. Шунингдек, ўтган асрнинг 70-80-йилларида амаким ва ака-укаларим ҳам футбол ўйнашган. 1987 йили эрим билан Франциядан Сенегалга қайтишимиз ҳамоно уни маҳаллий клублардан бирига президент этиб тайинлашди. Ўша даврда Сенегал футболи анча қашшоқ эди. Ҳар шанба куни футболчиларнинг либосларини олиб, уйда ювиб берардим. Баъзи пайтларда уларга овқат тайёрлардим. Эрим билан учрашувларга борардим, ўйинчиларни руҳан қўллашга уринардим.

- Ўзингизни ёқтирган клубингиз борми?

- Олдин оиламизда ҳар биримизнинг ўз севимли жамоамиз бўларди. Онам икковимизга Карл-Хайнц Руммениге ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёқарди. У яхши ўйинчи бўлган, ҳозир ҳам ёмон кўринмайди. Отам ва олти нафар ака-укам биз туфайли уни умуман ёқтиришмасди.

- Ҳозир ҳам футбол томоша қиласизми?

- Эрим билан деярли барча чемпионатларни кузатамиз.

- Юртингизда аёл кишининг бундай муҳим шахс бўлишига кўникишмаган...

- Сенегал халқи анча консерватив. Одатда, аёл киши фақат эрининг айтганини қилиши керак. Аммо менинг турмуш ўртоғим умуман бошқа олам.

- Фаолиятингиз қачон бошланган?

- 1987 йили Сенегалдаги халқаро фирмада савдо агенти бўлиб ишлардим. Бу ташкилот турли ўғитларни ишлаб чиқариш билан шуғулланарди. Шу боис ҳам пахта экиладиган кўплаб мамлакатларга боришимга тўғри келган: Малидан тортиб Бенингача, Камерундан Буркина-Фасогача, Франциядан Венесуэлагача. Кейинроқ бир франциялик мутахассис билан учрашдим. У мени Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг Римдаги логистика бўлимига таклиф қилди.

- Ёшлигингизда ўқитувчи бўлишни орзу қилган экансиз. ФИФАдаги янги лавозимингизда нималарни ўргатишга ҳаракат қиласиз?

- ФИФАга ташкилот қийин ҳолатга тушиб қолган пайтда келдим. Молиявий можаролар туфайли унинг обрўсига путур етганди. Шунингдек, ФИФАнинг оддий ходимларида раҳбарларга ишонч уйғотиш керак. Чунки кўпчилик мутасаддиларнинг маошлари миқдорини эшитиб карахт бўлиб қолишганди. Қолаверса, ҳамкорлар билан муносабатларни ҳам унутмаслик лозим. Ўйлайманки, миллионлар ўйини бу сайёрадаги ҳар бир шахсга етиб боради. Футбол - жаҳондаги энг оммавий спорт тури. У инсонларни бирлаштириши ёки ажратиб юбориши мумкин.

- ФИФА Низомида ижтимоий интеграция ва гендер тенглик ҳақида ёзилган...

- Гендер тенглик ФИФА раҳбариятида кенг муҳокама қилинадиган мавзу бўлиб қолди. Биз юқори лавозимларга иложи борича кўпроқ аёлларни жалб қилиш ҳақида ўйлаяпмиз.

- Ишлар қандай кетяпти?

- Ижроқўмдаги аёллар сонини кўриб ажабландим. Бу эса ташкилотдаги инсонлар ҳар қандай чегарани бузишга қодирлигидан далолатдир.

Юртимда бир нақл бор: «Аёлни тарбияласанг, бутун бир халқни тарбиялашинг мумкин». Ишончим комилки, бундан барча ғалаба қозонади. Президент Инфантино ҳам аёлларни ташкилотнинг ҳар қандай лавозимига тайинлашга тайёрлигини маълум қилди.

- Футбол аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини ошириши мумкинми?

- Футбол жаҳондаги энг фойдали мобилизатордир. 1996 йили Либерияда фуқаролар уруши бўлганди, томонлар ёмғир ёққанда ва футбол учрашувлари пайтида жангларни тўхтатиб туришган.

- Антик даврда олимпия ўйинлари бўлаётган пайтда жанг қилиш тақиқланган...

- Руандада ҳам шундай бўлган. Геноциддан кейин 1994 йилда жанг қилаётган томонлар БМТ ва ФИФА дастурида иштирок этишган. Улар биргаликда футбол майдонини қурганлар. Айнан шу стадион туфайли тез орада урушаётган томонлар муросага келишган.

- ФИФАда ишлаш учун БМТдаги лавозимингиздан кетдингиз...


- БМТда фақат бир мамлакат билан ишлай олардим. Энди бутун жаҳонга ёрдам беришим мумкин. Менимча, ФИФА ҳамда БМТ - фақат футбол учун.

- ФИФА олдинги обрўсини тиклаши учун қанча вақт керак бўлади?

- Камида олти ой. Чунки қандайдир натижаларни кўрсатиш даркор. Демак, бу масала юзасидан декабрь ойида гаплашамиз.

- Африка футболининг келажаги ҳақида қандай фикрдасиз?

- «Қора қитъа»да футболни жуда севишади. Африка жаҳоннинг энг кучли чемпионатларига ўйинчилар етказиб беради. Франция, Англия ва араб мамлакатларидаги энг яхши футболчилар африкаликлардир.

- Африка жамоаси қачон жаҳон чемпиони бўлади?

- ЖЧ-2002да Сенегал миллий жамоаси ажойиб ўйин намойиш қилганди. Ўшанда чорак финалга қадар етиб борганмиз. Нима учун Россия ёки Қатарда бу натижамизни такрорламаслигимиз керак?! 2002 йили Сенегал терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони - Франция термасини доғда қолдирган. Шундай экан, ўша жамоа биз учун чемпион.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика