Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  31 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

"Флуминенсе" Неймарга клублар ўртасидаги ЖЧда ўйнашни таклиф қилди, аммо форвард "йўқ" деди News

"Флуминенсе" Неймарга клублар ўртасидаги ЖЧда ўйнашни таклиф қилди, аммо форвард "йўқ" деди

"Флуминенсе" Неймарга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишни таклиф қилди.

33 ёшли ҳужумчининг "Сантос" билан шартномаси 30 июнгача амал қилади. Футболчи Бразилия ва ундан ташқаридаги вариантларни кўриб чиқмоқда.

Setor Sul подкастида сўзлаган "Флуминенсе" президенти Марио Биттенкур клуб Неймарга 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қисқа муддатли ҳамкорлик таклиф қилганини тасдиқлади.

"Ҳа, мен чиндан ҳам кучли ўйинчиларни таклиф қилишга уриндим. Ҳозир Неймар ҳақида гапираяпман. Ренато Гаушо – Неймарнинг яхши дўсти. Мен у билан гаплашдим ва Неймарни таклиф қилиш ҳақида нима деб ўйлашини сўрадим. У "ажойиб фикр" деди ва Неймар билан гаплашди.

У (Неймар) одобли, тўғри муомала қилди ва менга унинг отаси билан гаплашишни маслаҳат берди. Неймарнинг отаси жуда дўстона муносабатда бўлди. У эшикни ёпмади, Неймарнинг ўзининг фикрини эшитишни хоҳлашини айтди.

Икки клуб раҳбарлари ўзаро дўстона муносабатда. У бу ҳақда ўйлаб, "Сантос" президенти билан гаплашишини айтди", – деди Биттенкур.

"Флуминенсе" президенти Неймар охир-оқибат таклифни рад этганини айтди. FaceTime орқали суҳбатда у қизиқиш учун миннатдорчилик билдирди, лекин бу даврни жисмоний формани тиклаш учун ишлатишни режалаштираётганини айтди.

"У таклифдан жуда хурсанд бўлганини, лекин бу ойни жисмоний ҳолатини яхшлашга сарф қилмоқчилигини айтди", – деди Биттенкур.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика