Latest news

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  2 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  42 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

Фирдавс Асадов: "Майдонга қайтишни соғиндим" News

Фирдавс Асадов: "Майдонга қайтишни соғиндим"

Жорий мавсум аввалида Муборакнинг "Машъал" клубига "Бухоро" сафидан келиб қўшилган истеъдодли футболчи Фирдавс Асадов айни вақтда Олий лигада кўриниш бераётган йўқ.
2013 йилги биринчилик тўпурари ва ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "Бухоро"даги ажойиб ўйинлари билан мухлису-мутаххасислар назарига тушган ҳужумчи "газчилар" сафига кўчиб ўтган. Шу ва мухлислар қизиқтирган бошқа масалалар бўйича футболчи билан суҳбатлашдик.

- Фирдавс, биринчи навбатда "Бухоро"дан "Машъал"га ўтишинг борасида айтиб ўтсанг?

2014 йилги мавсум бошида биринчи лиганинг "Спартак" клубидан "Бухоро"га келиб қўшилдим. "Бухоро"да эса дастлабки мавсумнинг яримини кўнгилдагидек ўтказдим дея оламан. Барча учрашувларда майдонга тушдим, голлар урдим. Умуман олганда дастлабки ярим мавсумда жуда ҳам кўнглим тўлган эди. Ёзги танаффусдаги йиғинларнинг бирида оёғимдан жиддий жароҳат олдим ва афсуски мавсумнинг иккинчи яримини тўлалигича жароҳатни даволаш билан ўтказиб юбордим. Бу вақт давомида мени эътибордан четда қолдирмай даволанишим учун ҳиссасини қўшган "Бухоро" клубига миннатдорчилик билдираман. Йил бошида эса Муборакнинг "Машъал" клубидан таклиф келиб тушди. Гарча жароҳатим бор бўлишига қарамай , мени ўз сафида кўришга ҳаракат қилган "Машъал"га ўтишим кўпроқ ўзимга эмас икки клуб келишуви бўйича ўтди. Жароҳат билан бўлсада,  мени "Машъал"да ўз сафида кўришни истагани жуда ҳам хурсанд қилди. "Бухоро" ва "Машъал" клубининг трансфер бўйича келишувга эришувидан сўнг "Машъал"га келиб қўшилдим.



- "Машъал"даги дастлабки таассуротлар қандай бўлди?

Умуман олганда мени клуб ўз сафига чақирганидан жуда ҳам хурсанд эдим. Бу клуб академиясида маълум муддат шуғулланганман ва тушунчаларим ҳам бор эди. Мени клубни ўзига жалб этган биринчи нарсаси бу бош мураббий бўлди. Александр Андреевич ҳақида у билан бирга ишлаган барча футболчи энг илиқ фикрларни билдиришига шубҳа қилмайман. Мавсум олдидан ҳам барибир эски жароҳат билан бироз даволанишимга тўғри келди. Енгил машғулотларда иштирок этдим. ПФЛ кубогининг сўнгги ўйинларида ҳам майдонга тушиб турган эдим. Лекин мавсум бошланиши олдидан яна бир бор жароҳатимни қайталаши менга катта муаммо тўғдирди. Аста секин ёшлар лигаси баҳсларида майдонга тушиб буни бартараф этиб бордим ва формамни анча тиклаб бормоқдаман дея оламан. Жамоадошларимиз билан муносабатларимиз жуда ҳам яхши. Бу ерда аҳил жамоа шаклланган. Клуб раҳбарият ва мураббий менда эртароқ тўла куч билан сафга қайтишимни истамоқда ва шу боис қўлидан келган барча ёрдамини аягани йўқ.

- "Бухоро"дан "Машъал"га ўтишинг қарори  қанчалик ўзини оқламоқда?

"Машъал"нинг олдидан мақсадлари бор. Белгиланган режаси бўйича иш олиб борилади. Клубда мана шундай ажойиб мураббий бошқариб бормоқда. Мен бу клубга ўтганимда ҳеч қачон афсусланмайман. Бу ерда ўтган ҳар бир кунимдан хурсандман. Мени ўйлантираётган нарса фақатгина эртароқ сафга қайтиш ва майдонга тушишдир. Майдонга қайтишни жуда соғиндим. Ўзимни ўсишим ва танилишим учун "Машъал" мен учун энг яхши имконият деб ўйлайман.



- Йил бошидан буён ҳали асосий таркибга кира олмаганлигинг сени ўйлантирмаяпдими ?

Албатта бу ҳақида ўйлаяпман. Жароҳат ҳамон мени таъқиб қилмоқда. Ўйлайманки бу вақтинчалик ҳолат. Мен албатта сафга қайтиб ўзимни кўрсата оламан.

- Жароҳатдан сўнг сафга қайтганинг билан ўйинингда катта ўзгариш бўлиши мумкин. Аввалги формага қайтишда катта муаммолар бўлади.

Фикримча тезда аввалги формамга қайтаман. Унчалик катта таъсир ўтказмаслиги керак. Машғулотларда икки баробар куч билан ишлаш бу сафга қайтиш учун энг муҳимидир. Ёшлар лигаси баҳсларида майдонга тушдим ва ҳозир асосан куч тўплаш учун тренажор залида ишламоқдаман. 



- Ўтган мавсум биринчи даврадаги Асадовни қачон кўрамиз?

Яна икки ҳафтадан сўнг умумий гуруҳда машғулотларни бошлайман. Менимча биринчи даврадан сўнг сафга қўшиламан ва ёзги йиғинда бор кучим билан ҳаракат қилиб асосий таркибдан жой олмоқчиман.



- "Машъал" сафида Иванов, Қўзибоев, Хасанов каби тажрибалик ҳужумчилар етарлича...

Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Ҳар бир футболчидан нимадир ўрганаман ва ўзимга ҳали ишонаман. Рақобатдан қўрққаним йўқ. Қолганини вақт кўрсатади. Ким энг юқори формада бўлса ўша майдонга тушади. Бош мураббий бу борада ҳаммамиздан ҳам кўра тўғри қарорни қабул қила олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика