Latest news

23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  5 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  2 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  85 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  1 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   78 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4

Финалгача... ФОТО News

Финалгача... ФОТО

Фарғонадаги тарихий кунга сабабчи бўлиб турган Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

Айни пайтда жамоалар стадионга етиб келишган ва майдонда ўйинолди чигалёзди машқларни бажаришмоқда.

Шота Арвеладзе бугун ҳам жамоанинг анъанавий тактикасига содиқ қолган ҳолда 4-2-3-1 схемасини танлаган. Охирги ўйинларда жароҳати боис ўтказиб юборган Аъзамов яна ҳимоя марказига қайтди. Егор Кримец финални захира ўриндиғида бошлайди. Шунингдек, таркибда яна бир ўзгариш руй берган. Таянч зонаси вакили Азим Аҳмедовнинг ўрнини бугун марказда Владимир Козак эгаллайди. Қолган нуқталар борасида ҳеч қандай ўзгариш ёки янгилик йўқ.

АГМК эса ўйинни 4-3-3 тактик схемасида бошлайди. Ашурматов жамоаси ўйин боришига 4-3-3 схемани 4-2-3-1 ёки аксинча, вазиятга қараб ушбу жойлашувни баҳс давомида 4-3-3га айлантириб ўйнаши мумкин. Ҳимоя марказида Касминин ва Бубанья тандемига ишонилган. Қанотларда Исроилов ва Хожиакбаров ўйнайди. Марказ Жокич-Тўраев-Қиличев "учлиги"га топширилган. Қанот вингерлари сифатида одатдагидек Ҳасанов ва Пиримов ўйнашади. Марказий ҳужумда эса Камолиддин Мурзоев баҳсни бошланғич таркибда бошламоқда.

Финал учрашувига кириш чиптаси текин. Мухлислар ташрифи эса кутилганидек юқори эмас. Ҳозирча стадионга тахминан 3-4 мингдан зиёдроқ ишқибозлар ташриф буюришган. Мухлисларнинг финал олди кайфиятлари анча кўтаринки ва улар бугунги баҳсдан ҳақиқий финалга хос ўйин ва шунга муносиб шукуҳни кутишмоқда.

Тошкентдан ва Олмалиқдан бир гуруҳ мухлислар келишган ва улар ўзгача кайфиятда ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун ҳозирлик кўришмоқда.

Стадионга йиғилган мухлислар учун айни пайтда стадионда маҳаллий санъаткорлар куй-қўшиқларини тақдим этишмоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика