Latest news

20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  6 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  21 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Финалда ҳакамлик қиладиган мактаб ўқитувчиси ҳақида News

Финалда ҳакамлик қиладиган мактаб ўқитувчиси ҳақида

Tags :  ЖЧ-2018
Аргентиналик Неcтор Питана ва унинг ёрдамчилари Эрнан Майдана ва Хуан Пабло Белатти Жаҳон чемпионати финал учрашувга тайинланди.

Питана 43 ёшда. Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси. Жаҳон чемпионати учрашувларида аллақачон тўртта учрашувда ишлади. У очилиш учрашуви бўлган Россия – Саудия Арабистон, шунингдек гуруҳ босқичида Мексика - Швеция, 1/8 финалидаги Хорватия - Дания, чорак финалда Уругвай - Франция учрашувларни бошқарди.

Питана халқаро майдонда 2010 йилдан бериши ишлаб келади. Норберто Коэрессидан сўнг иккита жаҳон чемпионатида ишлаган иккинчи аргентиналик ҳакам бўлди. Шунингдек, Орасио Элисондодан кейин мундиал финалини бошқарадиган иккинчи аргентиналик бўлди.

Питана Лотин Американинг энг тажрибали ҳакамларидан бири. У профессионал тарзда футбол билан шуғулланмаган. Ҳакам сифатида ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатида учта учрашувни бошқарган. Шундан сўнг ЖЧ-2014га чақирилган. У ерда ҳам тўрт учрашувда бош ҳакам вазифасини бажарган. 2015 йилда ўзи учун илк бор Копа Америка баҳсларида ҳам ишлашга эришади. Шунингдек Аргентина Суперкубоги баҳсда ҳам аъло тарзда ишлайди. 2016 йилда яна Бразилияга қайтди. Бу ерда Олимпиада баҳсда Германия - Нигерия ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаради. 2017  йилда Конфедерациялар кубогининг Сочида бўлиб ўтган Германия - Мексика ўртасидаги ярим финалида ишлади.


Умая Сайфизада таржимаси


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика