Latest news

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  0 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68

"Финал ёш футболчилар учун тажриба ва реклама бўлади. Ҳусниддин Алиқулов катта йўқотиш". Собиқ "Насаф"чилар финал олдидан нималар деди? News

"Финал ёш футболчилар учун тажриба ва реклама бўлади. Ҳусниддин Алиқулов катта йўқотиш". Собиқ "Насаф"чилар финал олдидан нималар деди?

Рўзиқул Бердиев мураббийлигидаги "Насаф" жамоаси ОФК кубоги-2021 финалида Баҳрайннинг "Ал Муҳаррак" клуби билан тўқнаш келади.

Барча тарих такрорланишини интиқлик билан кутмоқда. Биз эса ўша тарих иштирокчиларидан фикрлар олишда давом этамиз. Дарвозабон Элдор Суюнов ва ҳимоячи Шерзод Аъзамов финал олдидан қизиқарли мулоҳазаларни юритишди. 

Элдор Суюнов - Насиб қилса, "Насаф"дан фақат ижобий натижа кутмоқдаман. Чунки бу жамоага бефарқ эмасман. "Аждарлар" мавсумнинг финишини жуда кучли спорт формасида ўтказмоқда. Буни охирги йиллар кўрсатиб турибди. Майдонда қайси футболчи катта саҳнага чиқади? Шуни айтишим мумкинки, "Насаф"да жамоавий ўйин жуда кучли йўлга қўйилган. Шу боис бирор футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Тарихий натижа такрорланишини кутмоқдаман. Жамоанинг ёш футболчилари учун финал ҳақиқий тажриба ва реклама бўлади. Ушбу учрашув орқали насиб бўлса, 2-3 футболчи легионер бўлишини тилаб қоламан. Финалда фаворит, аутсайдер, мезбон ёки меҳмон деган тушунчалар ўз кучини йўқотади. Худодан омад тилаб қоламан. Бунда катта иштиёқ, ғалабага бўлган ишонч, хоҳиш асосий планга чиқади. 

Шерзод Аъзамов - Финалда имкониятлар тенг. Битта ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Насаф" ютишига умид қиламан ва жамоага омад тилайман. Менимча Ҳусниддин Алиқулов жуда катта йўқотиш, деб ўйлайман. Боиси стандарт вазиятларда Алиқуловда устунлик бўларди. Ҳимоя ва ҳужумда боши билан яхши ҳаракат қилади.

Muharraq

AFC Cup Final Stage . Round final

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Finished

Nasaf Qarshi

45'
90'


Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман" 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика