Latest news

18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  0 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  1 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  12 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  12 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли” News

Филиппин сардори: “Таркибимизда Ўзбекистонга қарши муносиб ўйнай оладиган футболчилар етарли”

Филиппин терма жамоаси сардори — Фил Янгҳазбенд Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги ўйинлари ҳақида, хусусан Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу ҳақида “Philstar” нашри хабар бермоқда.

“H” гуруҳида ўтказилган икки турдан кейин Филиппин терма жамоаси Шимолий Корея билан бир хил — 6 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Ўзбекистонга қарши биз Бахрайн ва Яманга қарши кўрсатганимиздан кўра кучлироқ ўйин намойиш этишимиз керак бўлади”, дейди Англиянинг “Челси” клуби академияси тарбияланувчиси.

“Ўзбекистон терма жамоаси ташриф буюрар экан, аниқки, бу жуда юқори даражадаги ўйин бўлади. Шунинг учун ҳаммамиз янада яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билиб турибмиз. Бироқ, менимча, бизнинг жамоада рақибимиз таркибидаги футболчиларга қарши муносиб ўйин кўрсата оладиган футболчилар етарли”, дея ўз фикрини якунлади “Loyola Meralco Sparks” клубида фаолият олиб бораётган ва у ерда ўтказган 50 ўйинида 56та гол урган ҳужумчи.

Таъкидлаш жоизки, Фил Янгҳазбенд Филиппин терма жамоасининг ҳужум чизиғидаги энг яхши футболчиси ҳисобланади. У шу вақтга қадар мамлакат асосий жамоаси сафида 70 ўйинда майдонга тушиб, 42 бор рақиблар дарвозасини ишғол эта олган.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин аввалги икки турда Бахрайнни 2:1 ва Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппинга қарши сафардаги ўйини 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика