Latest news

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  0 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Филиппе Коутиньо иштирокидаги матбуот-анжумани (+ФОТО) News

Филиппе Коутиньо иштирокидаги матбуот-анжумани (+ФОТО)

Кеча, 8 январь куни "Барселона" клубида жамоанинг янги футболчиси Филиппе Коутиньо билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирга 40та турли нашрлардан 150 нафар журналист ташриф буюрди. Коутиньо матбуот-анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

"Дунёнинг энг машҳур клуби формасини кийиш жуда ажойиб. "Барселона"га ўтишдан олдин шубҳаланганим йўқ ва қаҳрамонларим билан бирга тўп тепиш мен учун шараф. Жамоадаги ўйинлардан роҳат олиб, соврилар ютишга умид қиламан.


Месси ва Луис Суарес

"Месси ва Луис Суарес билан бирга ўйнашим мумкин, ўзимни омадли инсон дея оламан. Лионель Месси жуда кучли футболчи. Луис Суарес билан яна бирга ўйнашимдан мамнунман. Бу катта шараф. Суарес яхши дўст, у менга катта ёрдам берган".


Нега "Барселона"?

"Барселона"да ўйнаш - орзуим. Жамоада дунёнинг энг яхши футболчилар тўп тепади, менинг қаҳрамонларим ҳам шу ерда".


Неймар билан муносабатлар

"Неймар билан яхши танишман, биз бир-биримизни болаликдан биламиз. Миллий терма жамоада бирга ўйнаймиз ва у менга клуб ҳақида гапириб берган".


Чемпионлар лигаси

"Бу мавсум Чемпионлар лигасида ўйнай олмайман, бироқ менда яна 5 йил мавжуд ва ушбу турнирда кўпроқ майдонга тушишга умид қиламан".


Майдондаги позиция

"Мен мухлислар бахтли бўлишини истайман, шу сабабли позициямни мураббий аниқлайди. Жамоага ёрдам беришим учун кўп ишлашим керак".

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика