Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  2 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  8 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  10 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи News

ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи

ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан воз кечиш ҳамда кўплаб бошқа ўзгартиришларини жорий қилиш таклифини берди.

У жазолаш тизимини ўзгартириш ҳақида тушунтириш берди: "Вақтинчалик жазо - бироз қўрқинчлироқ. Ўн киши бўлиб 11 футболчига қарши ўйнаш қийин. Менда анчадан бери баскетболдаги каби қоидани жорий қилиш ғояси бор - бешта қоидабузарлик ва сен майдонни тарк этасан.

Офсайд борасида тўхталадиган бўлсак, уни бекор қилишга кўпчилик қарши бўлиши мумкин. Мен эса акси, чунки сўнгги вақтда футбол кўпроқ гандболга ўхшаб қолган. Тўққиз футболчи ва дарвозабон худди девордек жарима майдончасини ёпиб олишади" - дейди ван Бастен.

Голландиялик пенальтилар серияси ўрнига буллитлар сериясини қўллаш ва хатто бу тизим гуруҳ босқич ўйиларида ҳам бўлишини таклиф қилди.

"Буллитлар серияси? Ҳар бир жамоада бешта имконият бўлади. Ҳакам хуштак чалади ва футболчи 25 метрдан дарвозага яқинлашиб кела бошлайди. У саккиз сония ичида зарба бериши керак. Посбон ўз жарима майдончасида бўлади ва уни тарк эта олмайди. Агар биринчи уринишда тўп қайтарилса ёки гол бўлса буллит якунланади" - қўшимча қилади ван Бастен.

Rating: -87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика