Latest news

09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  11 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  7 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  21 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13

ФИФА вакили "Forward" дастури бўйича юртимизга ташриф буюрди News

ФИФА вакили "Forward" дастури бўйича юртимизга ташриф буюрди

ФИФАнинг Дастурлар бўйича координатори Андрей Вашкевич юртимизга ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан "Forward" дастури бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.

Уч кун давомида ФИФА вакили турли спорт объектларида бўлиб, "Forward" дастури бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Жумладан, "Чиғатой" спорт базасида барпо этилаётган сунъий қопламали майдоннинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, "Миллий" стадионни бориб кўрди.

Бундан ташқари, Андрей Вашкевич ЎФАда мутасаддилар ва бўлим бошлиқлари билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистонда футбол ривожи учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр алмашди. Келгуси режалар ва янги лойиҳалар ҳақида мулоқот уюштирди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика