ФИФА ва УEФАнинг Суперлига ташкил этилишига тўсқинлик қилиш ҳаракатлари ноқонуний деб топилди
21 dec 2023 15:33
News
ФИФА ва УEФАнинг Суперлига ташкил этилишига тўсқинлик қилиш ҳаракатлари ноқонуний деб топилди
Европа суди ФИФА ва УEФАнинг Суперлига ташкил этилишини блокировка қилишга қаратилган ҳаракатларини ноқонуний деб топди.
"Биз судда ғалаба қозондик. УEФА монополияси тугади. Футбол озод. Энди клубларга санкциялар таҳдид солмайди, улар ўз келажагини ўзлари белгилаши мумкин", – деди Суперлига бош директори Бернд Райхарт.
2021 йилнинг апрель ойида 12 та клуб ("Реал", "Ювентус", "Барселона", "Атлетико", "Милан", "Интер", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси", "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Арсенал") турнир ташкил этилганини эълон қилди, бироқ кейинчалик кўпчилик бу ғоядан воз кечди. УEФА томонидан санкциялар таҳдидидан сўнг лойиҳа тўхтатилди.
2021 йилнинг май ойида Суперлига УEФА ва ФИФАни рақобат қонунчилигини бузганликда айблади.
Link :
Source : a22sports.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments