Latest news

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  21 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  86 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  17

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда News

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда

ФИФА расмий сайтида мамлакатлар аёллар терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойда эълон қилинган рейтингдаги ўрнида қолган. Ўзбекистон ҳисобида ҳозир 1540 очко бўлиб, жамоа 42-поғонани банд этган.

Жаҳон рейтингида ҳамон АҚШ аёллар терма жамоаси етакчи. Иккинчи ўринни Германия эгаллаб турган бўлса, Франция кучли учликни якунлаб берган.

Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон 9-ўринда. Бу борада пешқадам жаҳон рейтингининг 6-ўринини банд қилган Австралия бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Япония ва КХДР терма жамоалари жойлашган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3 – 12 апрель кунлари давомида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Ушбу саралаш учун қуръа ташлаш маросими эса 2017 йилнинг 21 январь куни Иордания пойтахти – Амман шаҳрида бўлиб ўтади.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика