Latest news

17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  13 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт News

ФИФА: "Навбаҳор" 30 кун ичида россиялик мураббийга 520 минг АҚШ долларини тўлаши шарт

Россиялик Алексей Беленков 2019 йил бошида "Навбаҳор"да бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Бироқ Беленков билан 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатдан аввал бекор қилинган ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаган. Мураббийнинг юристлари "Навбаҳор"га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишган. Бироқ клуб бунга эътибор қилмаган.

Алексей Беленков ФИФАга муроажат қилган, унинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилди. Ушбу компания ўз вақтида италиялик Фабио Капеллонинг ҳуқуқини ҳимоя қилган ва Россия футбол Иттифоқи ушбу мураббийга керакли суммани тўлаб берганди.



"Навбаҳор" 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шарт, акс ҳолда ФИФА санкциялар қўллайди. Булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкин.

Афсуски ўзбек клублари учун хорижий футболчилар ва мураббийлар билан шартномани мана шундай тарзда бекор қилиши одатий ҳолга айланган. Клубларимизда малакали юристлар ва менежерлар деярли йўқ.

Rating: -109   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика