Latest news

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  3 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  12 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

ФИФА ҳаками Цейтлин протокол тўлдиришда хатога йўл қўйди News

ФИФА ҳаками Цейтлин протокол тўлдиришда хатога йўл қўйди

Хабарингиз бор, олий лиганинг 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳсини ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошқариб борди.
1:1 ҳисобида якунига етган баҳсда олмалиқликлардан тўпни жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Александр Алимпиевич киритди. Аммо Цейтлин ўйиндан кейин протокол тўлдиришда хатоликка йўл қўйиб, голни Санжар Шоаҳмедов номига ёзиб юборди.

Маълумки, учрашув протоколи расмий қайднома ҳисобланади. Ва статистика билан шуғулланувчи кишилар шунга монанд иш юритишади. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувининг 54-дақиқасида шундай воқеа юз берди. Жарима майдончаси ичига шиддат билан кириб борган “Олмалиқ” ҳужумчиси Зафар Полвоновни Хайрулла Каримов қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатиб қолди.

Владислав Цейтлин бу ерда пенальти берди-ю, аммо Каримовга ҳеч бўлмаса “сариқ” ҳам кўрсатмади. Чунки у биларди, футболчининг сал олдин сариқ карточка олганини ва бу ўринда ҳимоячини аяди. Пенальтини жабрланувчининг ўзи тепишга қарор қилди. Аммо Зафарнинг тепган тўпи аввал Акбар Тўраевнинг қўлига, кейин дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди ва қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Алимпиевич бош билан зарба берган ҳолда ҳисобни очди.

Лекин голни нишонлаш учун биринчи бўлиб Санжар Шоаҳмедов қўлларини осмонга кўтарганча югуриб кетди ва шу пайт Цейтлин шу ўйинчи тўп киритди деган хаёлга борган бўлса керак. Санжарнинг ўзи билан боғланганимизда, ярим ҳимоячи гол ўзининг ҳисобига ёзилганидан хабари борлигини, аммо гол урмаганини маълум қилди. Қолаверса, такрорий вазиятда ҳам тўпни Алимпиевич киритгани шундоқ намоён бўлган.

Натижада ПФЛ расмий сайтининг ҳам ўзбекча, ҳам русча версиясида гол Шоаҳмедов номига кетди. Чунки улар учрашув протоколидан фойдаланишган. Протоколни тўлдирган Цейтлин эса хатоликка йўл қўйган. Қизиғи, “Бунёдкор” сайтидаги ўйин шарҳида голни ҳақиқатдан ҳам Алимпиевич ургани ёзилган, лекин қайдномада барибир Шоаҳмедов кўрсатилган. “Олмалиқ” расмий сайтида ҳам гол Санжар номига ёзилган. Кўрдингизми, бош ҳакамнинг протоколни нотўғри тўлдириши оқибатида мана шундай тушунмовчилик юзага келган.



Ана энди сешанба куни футболга оид газеталарни кўрамиз. Қизиқ, нашрлар голни кимнинг номига ёзишаркин.  Эътиборлиси, бу ҳолат “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинларда кетма-кет иккинчи бор такрорланяпти. Хусусан, 2-турдаги “Машъал” – “Бунёдкор” баҳсида ҳам голни аслида Дилшод Жўраев урган, аммо кўпчилик Сардор Собирхўжаев номига ёзиб юборганди, шу жумладан ПФЛ расмий сайти ҳам (фақат бу хато кейинроқ тўғирланди).

Лекин унда бош ҳакам Валентин Коваленко протокол тўлдиришда адашмай, голни Дилшод Жўраев номига ёзганди. Кўрганлар айтди: Владислав Цейтлин голни Санжар Шоаҳмедов ҳисобига ёзворибди. Нима ҳам дердик, футболда шунақасиям бўлиб туради.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика