Latest news

16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  2 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  1 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  33 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  7 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0

ФИФА Франция U-17 терма жамоасини четлатадими? Терма жамоамиз ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ярим финалига тўғридан-тўғри чиқадими? Биргаликда таҳлил қиламиз News

ФИФА Франция U-17 терма жамоасини четлатадими? Терма жамоамиз ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ярим финалига тўғридан-тўғри чиқадими? Биргаликда таҳлил қиламиз

Бу масалада кўплаб жиҳатлар мавжуд.

Кеча Франция U-17 терма жамоасининг ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан четлаштирилиши борасида маълумот пайдо бўлди. Бунга форвард Янис Иссуфнинг иштироки билан боғлиқ можаро сабаб, у турнирга саралаш босқичида Нигер терма жамоасида ўйнаган, сўнгра Франция таркибида ҳаракат қилишни бошлаган.



Французларга чорак финалда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тушди. Можародан сўнг гўёки жамоамизнинг жаҳон чемпионати ярим финалига тўғридан-тўғри чиқиши ҳақида гаплар бошланди. Аммо, бу рўй бериши мумкинми?

Бирдан айтамиз: Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар ЖЧсида ўйинсиз чорак финалга чиқиши деярли имконсиз. Дунёдаги ҳеч бир ташкилот у ёки бу ўйинни ўтказмаслик тарафдори эмас. Агар ФИФА Францияни мусобақадан олса, унда 1/8 финалда французларнинг рақиби бўлмиш Сенегални қўйишга мажбур бўлади.

Агар сенегалликлар ҳақиқатдан ҳам расмий тарзда норозилик билдиришган бўлса (бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзишмоқда), улар бу борада чорак финалда иштирок этиш учун асосий даъвогар ҳисобланишади. Шу билан бирга, Иссуф 1/8 финалда Сенегалга қарши ўйнамаган. Сенегалликларнинг ушбу юридик қопқондан қандай чиқишларини кўриш қизиқ бўлади.

Ҳалигача бу масала бўйича аниқ бир позиция Франция футбол федерациясида ҳам, ФИФАда ҳам йўқ. Улардан ҳеч бири ҳозиргача расмий изоҳ бермади. ФИФА регламенти ўйинчига битта мусобақа доирасида турли жамоаларда ўйнашни таъқиқлайди. Аммо, барибир ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва жаҳон чемпионатининг ўзи турли турнирлар ҳисобланади: уларнинг номлари турлича, уларни турли ташкилотлар ўтказади (Африка футбол конфедерацияси, УЕФА ва ФИФА) ва регламентлар ҳам кўпинча бир-биридан фарқ қилади. Масалан, ОФК ва УЕФА шафелигидаги мусобақаларда очколар тенг бўлган ҳолда ўзаро ўйинларда яхшироқ статистикага эга бўлган жамоага устунлик берилади. ФИФА эса умумий тўплар нисбатини инобатга олишни афзал кўради. Воқеалар ривожининг мутлақ икки варианти.

Фуқароликни алмаштириш осон жараён эмас, унда ҳаракатларнинг тартиби бўйича аниқ босқичлар бор. Агар Франция Иссуфга барча талаблар билан фуқаролик берган бўлса, унда ҳеч қандай муаммо бўлиши керакмас. Шу билан бирга, унинг нега кеча Сенегалга қарши ўйнамагани тушунарсиз. Балки французлар Янис туфайли муаммолар бўлишини билишган ва шу сабаб уни таркибга киритишмагандир.



Ушбу барча саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Аммо, Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига тўғридан-тўғри ўтишини катта эҳтимол кўрмаймиз. Жамоамиз ёки ўз айбсизлигини исботлаган французларга қарши ёки Сенегал терма жамоасига қарши ўйнайди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика