Latest news

20:04"Ризеспор" — "Гёзтепе". Чемпионатнинг илк тур ўйини учун таркиблар маълум  0 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 19:00Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)  2 18:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  7 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  1 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  12 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  2 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  3 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3

ФИФА бош котиби Терма жамоалар марказидаги қурилиш ишлари билан танишиб чиқди News

ФИФА бош котиби Терма жамоалар марказидаги қурилиш ишлари билан танишиб чиқди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ФИФА бош котиби Фатма Самура бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Бугун Фатма Самура ФИФА кўмагида Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюрди. 



ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. 



Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби объектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди.


Бундан ташқари, ушбу марказни халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир нечта давлатларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланилаётгани қайд этилди. 

Ўз ўрнида, ФИФА Бош котиби ҳам мазкур қурилиш лойиҳаси ҳақида ижобий фикрда эканлигини айтиб, бир нечта масалалар юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика