Latest news

15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  1 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  16 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  9 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7

ФФФ раҳбари Мбаппени мазах қилган Мартинес устидан Аргентина ФФга шикоят билан чиқди News

ФФФ раҳбари Мбаппени мазах қилган Мартинес устидан Аргентина ФФга шикоят билан чиқди

Франция Футбол Федерацияси Эмилиано Мартинесдан норози.

Аргентина ЖЧ-2022 финалида Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:3, пенальтилар бўйича – 4:2) "Астон Вилла" дарвозабони Килиан Мбаппени мазах қилди. Аргентина терма жамоасининг кийиниш хонасида Мартинес "вафот этган Мбаппе учун" бир дақиқалик сукут эълон қилди. Эмилиано Аргентинадаги чемпионлик парадига финалда хет-трик қайд этган форвард юзи тасвирланган қўғирчоқ билан келди.

Ноэль Ле Гре ушбу воқеалар юзасидан Аргентина Футбол Федерацияси президентига мурожаат қилганини айтди.

"Мен Аргентина Футбол Федерациясидаги ҳамкасбимга хат ёздим. Буни нонормал ҳолат деб биламан. Спорт мусобақаси шароитида буни тушуниш қийин. Бу жуда ошиб кетди. Мбаппенинг хулқ-атвори намунали эди", – деди Франция Футбол Федерацияси раҳбари.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика