Latest news

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  23 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  2 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  35 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  79 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас" News

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас"

Суперлиганинг 14-тури доирасида қолдирилган "Пахтакор" - "Сурхон" баҳсидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов иштирок этди.


- Бу ўйиннинг қанчалик муҳимлигини билардик. Ғалаба қозонсак "Пахтакор"га етиб олардик. Сафардаги ўйинда кўп куч йўқотдик, шу сабабли йигитларни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тайёрлаш керак эди. Бугун ҳам катта куч сарф қилдик. Эпизодлар бизнинг фойдамизга ишлади, асосий вақтимизни ҳимояда ўтказдик. Гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларни янада ривожлантиришни ўйладик. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ҳудудимиздан чиқмадик. Йигитларни яхши ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни қўллаб туришди.

- Ўйин "Сурхон" учун аталди десак бўладими? Чунки барчаси жамоанинг қулайлиги учун қилинди.

- Фикрингизга қўшиламан. Бизда йўллар кўп кучни олиб қўймоқда. Барчаси тўппа-тўғри.

- Даврон Мергановни клуб қаердан топган? У бугун ажойиб ўйин ўтказди.

- Даврон Мерганов Сурхондарё футбол мактаби тарбияланувчиси. Бугун у зўр ўйнади. Менимча, унинг вақти келди. Йўлдошевни биласизлар, айни дамда жароҳатда. Шу сабабли захира посбонимизга таяняпмиз. Уни мақтайман.

- "Пахтакор" қайси таркибда ўйнашидан қатъий назар ўйинларда фаворит мақомида бўлади. Лекин "Сурхон" айни дамда юқори ҳолатда. Сўнгги 5 ўйинда жамоа ғалабага эришди. Футболчиларни бу ўйинларга тайёрлаш қандай кетмоқда?

- Йигитларни "Пахтакор" билан ўйин учун алоҳида руҳий тайёрлаш керак эмас. Барчамиз рақибнинг кимлигини билиб турибмиз. Ғалаба қозонишни ҳаммамиз истадик. Улар буни яхши тушуниб туришганди ва буни уддалашди.

- Фан-клуб бугун Жаҳонгир Абдусаломов учун перформанс тайёрлабди.

- Абдусаломов бугун майдонга тушиши 50га 50 эди. У ўз ўйини билан жамоанинг етакчиси эканлигини намойиш қилмоқда.

- Собиқ футболчингиз Улуғбек Ҳошимов ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди у бизнинг футболчи эмас. Ортиқча бирор нима дея олмайман.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика