Latest news

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  2 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди" News

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Сурхон" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин биринчи бўлимда ўйинга мослашиш бўйича қийинчиликларга дуч келдик. Узатмаларда хатолар, вазиятларни якунлашдаги камчиликлар кўзга ташланди. Пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда барчаси жойига тушди, тўп назорати ва аниқликка эътибор қаратдик.  Бу ўйин бизга Суперлига учрашувлари олдидан яхши тайёргарлик бўлди. Ярим финалга чиққан эканмиз, бу бизга ишонч ва мотивация беради. Олға интилишда давом этамиз.

- Амалга оширилган трансферлар ҳақида фикрингиз?

- Биз ўзимиз ҳоҳлаган футболчилар билан ишлашни мақсад қилганмиз. Бизнинг иш услубимизга тушадиган, берилган кўрсатмаларни фаол бажарадиган футболчиларни таркибга жамлашга ҳаракат қилдик.

- Бугунги ўйин учун 10 баллик баҳолаш тизимида неччи қўйган бўлардингиз?

- 7 ёки 8 балл. Чунки, танаффусдан қайтиб олишда камчиликлар бўлади. Бугунги ўйинда бизда ҳам хатолар кузатилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика