Latest news

20:31Жозе Мораеш: ""Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  0 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  4 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  3 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  11 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0

Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз" News

Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"

Хабарингиз бор, Душанбе шаҳрида аёллар футзал терма жамоалари иштирокида CAFA мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши (6:3) баҳс олиб борди. Учрашувнинг "Энг яхши ўйинчиси" деб гол уриб, битта голли узатма етказиб берган сардоримиз Феруза Турдибоева тан олинди. 

"Бутун осон бўлмаслигини билардик. Лекин шу билан бирга фақат ғалаба ҳақида ўйладик — биз учун бошқа вариант йўқ эди. Ўйинни яхши бошладик ва тезкор голлар урдик. Кейин бироз бўшашдикми, иккита гол ўтказиб юбордик. 

Танаффусда мураббийларимиз кўрсатмалар беришди, нималарга эътибор бериш зарурлигини таъкидлашди. Барчаси яхши эканлиги ва ўз ўйинимизни кўрсатсак, ғалаба бизники бўлиши ҳақида гаплашдик. 

Натижада, иккинчи бўлимни ҳам гол билан бошладик. Албатта, гол урганим ва Мадинага голли узатма етказиб берганимдан хурсандман. Энг муҳими — ғалаба қозондик. 

Олдинда яна иккита ўйин бор. Уларда ҳам ишончли ўйин кўрсатиб, максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади.", - деди Феруза Турдибоева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2-турдан кейин 3 очко билан жадвалнинг учинчи поғонасини банд этган, етакчи Қирғиз Республикаси ҳисобида 4 очко мавжуд, битта ўйини кам Эронда эса 3 очко бор. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика