Фернандо Торрес фаолиятини якунлагандан сўнг регбичига ўхшаб қолди
20 jan 2021 10:01
News
Фернандо Торрес фаолиятини якунлагандан сўнг регбичига ўхшаб қолди
Афсона Фернандо Торрес ўйинчилик даврида жисмоний жиҳатлари билан ажралиб турмас эди.
36 ёшли испаниялик собиқ футболчи айни дамда регбичиларга ўхшайди. Торрес фаолиятини якунлагандан сўнг спорт залларидаги машғулотларга кўпроқ эътиборини қаратган ва ўзининг шахсий фитнесс брендига эга.
Эслатиб ўтамиз, Торрес "Атлетико", "Ливерпуль", "Челси" ва "Милан" клубларида ўйнаган. У фаолиятини 2019 йилнинг июнида якунлаган эди.
Олдинроқ Торрес "Атлетико Б" мураббийига айлангани маълум бўлганди.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments