Latest news

07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  8 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1

Фахрийлар турнири. Биринчи босқичга старт берилди News

Фахрийлар турнири. Биринчи босқичга старт берилди

Хабар бериб ўтганимиздек, 25 декабрь куни Тошкентда фахрийлар ўртасида яна бир катта турнир старт олди.

15 январга қадар давом этадиган ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ташкил қилинган.

Турнир регламентига кўра, 16та жамоа қуръа ташлаш орқали 8та жуфтликка бўлиб чиқилди. Ўйинлар плей-офф тизимида бўлиб ўтяпти ва ғолиб жамоалар кейинги босқичга йўл олади. 25 декабрь куни нимчорак финалнинг дастлабки 4та ўйини ўтказилди.  

25 декабрь, шанба

"Сардор Ветеран" - "Узинтер" 1:3

"Олмазор" - "Олимп" 5:2

"Бургут" - "СардорУз" 3:3 (пенальтилар серияси 4:5)

"Евротим" - "Биллур" 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)

Дастлабки 4та ўйин натижасига кўра, "Узинтер", "Олмазор",  "СардорУз" ва "Биллур" жамоалари кейинги босқичга йўл олди. 26 декабрь куни нимчорак финалнинг яна 4та учрашуви бўлиб ўтади. 

26 декабрь, якшанба

9:00. "Спартак" - "Қорақамиш"

10:00. "Полёт" - "Фахр"

11:00. "Метрострой" - "Ўзгариш"

12:00. "Интерспорт" - "Юнусобод"


Ўйинлар "Обод" стадионида ўтказилмоқда. Мусобақанинг очилиш учрашувидан олдин асосий ташкилотчи - Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмасининг спорт ишлари бўйича раис маслаҳатчиси Нуриддин Бобоев сўз олиб, жамоаларга омад тилади. Биринчи ўйин Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг бош ташкилотчиси Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмаси бўлиб, турнир Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси, Мудофаа Вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика