Latest news

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  5 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  10 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  27 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

Фахрийлар турнири қизғин паллада News

Фахрийлар турнири қизғин паллада

Аввал ҳабар бериб ўтганимиздек, водий стадионларида фахрийлар ўртасида футбол ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон футбол федерацияси фахрийлар Кубоги турнирини ташкил этди. Август ойидан бошлаб жамоалар ўз ҳудудларида саралаш баҳсларини ўтказиб келмоқда. 
Водийда “Андижон” фахрийлар жамоаси аввалига “Наманган” фахрийлар билан рўбарў келди ва ўзаро ўйинга кўра андижонликлар ғолиб чиқишганди. “Фарғона” ва “Қўқон” фахрийлар жамоалари иштирокидаги ўйинда эса қўқонликларнинг қўли баланд келганди. Шу боис ўтган ҳафтада “Қўқон” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди.

Бундай учрашувларнинг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад собиқ футболчиларнинг яна бир-бирлари билан майдонда тўқнаш келиши ва уларнинг ўртасидаги дўстлик ришталарини узилмаслиги учундир.

Шу боис фахрийлар ўртасидаги бу каби ўйинлар доимо қизиқ ва дўстона руҳда ўтиб келаётганини аълоҳида таъкидлаш лозим.

“Қўқон” “Андижон” 5:1.

Қўқон. “Марказий” стадион.

Ҳакамлар: Рустам Толибжонов, Нодир Тошматов, Ҳуршид Мелиқўзиев.

Назоратчи: Ислом Нурматов.

“Қўқон” фахрийлар жамоаси таркибида ўйнаганлар: Фарҳод Мусажонов, Нўъмон Ҳусанбоев, Акмал Ортиқов, Аҳрор Ниёзов, Шавкат Жўрабоев, Иброҳим Мамадиев, Азамат Аширматов, Муҳиддин Абдувалиев, Жамолиддин Тожибоев, Саид Шокиров, Ғайрат Шарипов, Исоқ Мамажонов, Маъруф Мансуров, Аваз Аҳмедов, Камол Аминов, Султон Муртазоев, Нодир Носиров, Ваҳоб Охунов.

Жамоа бошлиғи: Шариф Мадаминов.

Мураббий: Бахтиёр Абдуллаев.

“Андижон” фахрийлар жамоаси таркибида ўйнаганлар: Ҳамидулло Зокиров, Олимжон Болтабоев, Ориф Маматказин, Хайрулло Тожибоев, Фарҳод Қодиров, Баҳодир Каримов, Абдумуталлиб Аблязов, Сарвар Дадажонов, Музаффар Раҳимбердиев, Адҳам Каримов, Виталий Легай, Лутфулло Қобулов, Алижон Маражабов, Мухаммаджон Иброҳимов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Фарҳод Носиров, Муҳаммад Холмирзаев, Рустам Собиров.

Бош мураббий: Алижон Маражабов.

Мураббий: Латиф Қосимов.

Голлар: Муҳиддин Абдувалиев (2та), Ғайрат Шарипов (2та), Саид Шокиров – Сарвар Дадажонов.   

Қизиқарли ва муросасиз руҳда кечган ўйинда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Энди бугун Андижонда жавоб баҳси бўлиб ўтади. Ўзаро икки ўйин натижасига кўра, ғолиб чиққан жамоа Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичга йўл олади.

Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика