Latest news

11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   1 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0

Фатҳи Ал Жебали: "Ҳозир биз ҳам, "Бунёдкор" ҳам қийин аҳволда" News

Фатҳи Ал Жебали: "Ҳозир биз ҳам, "Бунёдкор" ҳам қийин аҳволда"

“Бунёдкор” - “Ал-Фатҳ” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар иштирок этишди.
"Аввалом бор сизлар кўрсатаётган меҳмондўстлик учун раҳмат. ОЧЛда 4та тур ўйинлари бўлиб ўтди. Биз ҳам, "Бунёдкор" ҳам қийин аҳволда. Агар "Ал Фатҳ" ҳақида гапирсам, биз мусобақада дебют мавсумни ўтказаяпмиз. Натижадан қониқмадик, лекин нима бўлган тақдирда ҳам мен шогирдларимни танқид қила олмайман. Кайфиятимиз яхши. Кичик бўлса ҳам умидимиз бор, шу боис охиригача курашамиз", - деб гап бошлади Фатҳи Ал Жебали.

"Бу матбуот анжуманида сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. "Бунёдкор" билан ўйин кескин ўтади, сафарда ўйнаймиз. Мусобақадаги илк ғалабамизга эртанги ўйинда эришмоқчимиз", - дейди Муҳаммад Ал Фаҳед.

- "Бунёдкор"да бош мураббий ўзгарган лекин менимча жамоанинг тактикаси ўзгармайди. Рақибдан қўрқмаймиз. Биз фақат ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз.

- Ҳар қандай мусобақада тўпланган очколари, жамоа кўрсатган ўйинлар барчасини кўрсатиб беради. Гуруҳда "Фулад" ва "Ал Жаиш" клублари биздан кучли экани тушунарли. Бу икки клуб ўзаро ўйин ўтказади. Ушбу баҳсда бизни қониқтирадиган натижа қайд этилишига умид қиламиз.

- Саудия Арабистони футболи тарихига назар солсангиз бизни клуб доим кучлилар сафида бўлмаганини кўрасиз. Чемпион бўлганимиз шов-шув бўлганди лекин бу мавсум у қадар муваффақиятли ўйнай олмадик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика