Latest news

00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:36АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  3 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  84 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  1 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  12 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20

Фаррух Зокиров: "Нефтчи"нинг натижасидан қониқдим" News

Фаррух Зокиров: "Нефтчи"нинг натижасидан қониқдим"

Турнир жадвалининг иккинчи ва учинчи поғоналарини банд қилиб бораётган "Пахтакор" ҳамда "Нефтчи" бу турда чинакам "жанг" қилишди.

"Олтин очко"лар рақобати дея таърифланаётган ушбу ўйинларнинг биринчи кунида фарғоналиклар ғолиб бўлишган бўлса, бугунги баҳсда кучлар тенг келди.

Биринчи ўйинда қараганда, иккинчи учрашувда жамоалар анча эхтиёткор тарзда ҳаракат қилишди. Шу сабабли, залга йиғилганлар илк голни узоқ кутишди. Рақибни босим остига олган "Нефтчи" кетма-кет ҳужумлар натижасида ҳисоб очди. Хушнур Эркинов аниқ зарба билан "Пахтакор" дарвозасини нишонга олган бўлса,  Авазбек Абдувалиев ҳам жуда чиройли тарзда гол киритди. 2:0.

Ҳисобда ортда бораётган "Пахтакор" вазиятни ўнглаш йўллари қидирди. Тошкентликлар голдан сўнг ўз дарвозабонларини ўйинчига алмаштириб, беш киши бўлиб ҳаракат қилишни бошлашди. Голдан сўнг сон жиҳатдан устунликка эришган меҳмонлар ўйин борасида ҳам бунинг уддасидан чиқишди ва "Нефтчи" томонидан киритилган голларга 2 марта жавоб қайтаришди. Ҳисоб тенглашгач, ўйин янада қизғин тус олди. Бироқ бу пайтга келиб баҳс деярли якунланиб бораётган эди ва учрашувда бошқа гол киритилмади. Якуний ҳисоб, 2:2 жанговор дуранг!
 
 


"Нефтчи" - "Пахтакор" (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Фаррух Зокиров учрашув борасида гапирар экан, нима учун жамоа ғалаба қозонаётган паллада якуний натижа дуранг бўлгани борасида фикр билдирди

- 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб тургандик. "Пахтакор" баҳсни беш киши бўлиб давом эттиришга тушди. Шунинг учун ҳимояга ўтишга мажбур бўлдик, - дея фикр билдирди Зокиров

- Кеча  "Нефтчи" мағлубиятдан ғалаба сари интилганди. Бугун тайёр ғалаба қўлдан чиқди. Нима етишмади ?

- Биз учинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Агар яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилганимизда вазиятни бемалол назорат қилиб, ўйинни якунлардик. Футзалда 5 дақиқа ичида 2 та тўп фарқи бу хеч нарсани ҳал қилмайди. Жанговор ўйин бўлди.

- "Пахтакор" билан Фарғонада битта ғалаба ва дуранг қайд этилди. Натижадан қониқдингизми ?

- Ҳа. "Пахтакор" билан бўлиб ўтган ўйиндаги натижалардан қониқиш ҳосил қилдим.

- "Нефтчи" пешқадамларни мағлуб этмоқда. Бу йигитлар руҳий устунлик беради. Тўғрими?

- Шубҳасиз! Турнир жадвалида биздан олдида бораётган жамоадан икки ўйинда 4 очко оляпмиз. Буни ютуқ дейиш мумкин. Кейинги ўйинларимиз сафарга тўғри келяпти. Ушбу ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Шу ўринда, ўйин учун  шогирдларимга раҳмат!

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика