Latest news

19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  2 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  5 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  14 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди News

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" майдонида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати Биринчи лига мусобақаларининг 2-давра учрашуви бўлиб ўтди.

 Мазкур ўйинда Фарғонанинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин 2:2 ҳисобида жанговор дуранг натижа билан якунига етди. Ушбу натижа Фарғона жамоасига Олий лига йўлланмасини тақдим этди.

Биз мазкур учрашув якунида "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокировнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Нефтчи" футзал жамоасини яна Олий лигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қилдик"- дейди Фаррух Зокиров. "Бу йилги Биринчи лига мусобақалари икки даврали тизимда ташкил этилди. Биринчи даврани Самарқандда ўтказдик, у ерда 3 та ютуқ ва 1 дуранг натижа қайд этдик. Иккинчи даврага Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоаси билан бир хил натижа кўрсатган холда етиб келдик. Фарғонада ташкил этилган иккинчи давра ўйинларида Олий лигага йўлланмани қўлга киритдик.

Бу йўлни босиб ўтишда бизга "Нефтчи" футбол клуби раҳбариятига яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Сентябрь ойида бошланадиган Олий лига баҳсларига ҳам клубимиз раҳбарияти, шунингдек вилоятимиз ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозоров томонидан ҳам яхши шароитлар яратиб беришларига ишонамиз. Вилоятимиз ҳокими футзални яхши кўрадилар ва мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келишади. Яқинда Фарғона шаҳрида футзал мусобақаларини ўтказиш учун "Само" аренаси ишга тушиш арафасида турибди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга, клубимиз раҳбарияти ва вакилларига, Фарғона вилояти футбол ассоциациясига, шунингдек жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдирамиз.

Олий лига мусобақаларида асосан водийлик ёш футзалчиларни таркибимизга жалб этишни мақсад қилганмиз. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида футзални жуда яхши ўйнайдиган иқтидорлар кўп. Жамоамиз билан келишган холда ёз ойларида сунъий майдонларда машғулот ўтказамиз. Шунингдек футзалга оид қандай мусобақа бўлса "Нефтчи" жамоаси билан бориб қатнашган холда ушбу мусобақаларда селекция жараёнларини давом эттирамиз. Сентябрь ойига қадар Олий лига мусобақаларида иштирок этадиган рақобатбардош жамоа тузиб олишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика