Latest news

09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  2 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  12 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  7 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28

Фаррух Зокиров: "Давралар оралиғида асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этди" News

Фаррух Зокиров: "Давралар оралиғида асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этди"

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 16-туридан ўрин олган “Нефтчи”-“Навбаҳор” (5:4) жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фаррух Зокиров “championat.asia” сайтига интервью берди.

“Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув “дерби” мақомига эга эди. Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар қайси жамоа турнир жадвалида нечанчи ўринда бўлишидан қатъий назар шиддатли тарзда кечади. Ҳоҳ катта футбол, ҳоҳ футзал бўлсин “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида жиддий рақобат юзага келади. Бугунги учрашув ҳам айнан шундай учрашувлардан бири бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимдан сўнг биз 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик. Иккинчи бўлимда учрашувда бурилиш ясаб, якунда 5:4 ҳисобида ғалаба қозондик.

Биринчи даврада сафарда “Навбаҳор” жамоаси билан учрашув ўтказганимизда, биринчи бўлимда 4:1 ҳисобида ютқазаётган эдик, иккинчи бўлимда шижоатни ошириб якунда 4:4 ҳисобида дуранг қайд этган эдик. Танаффусда шогирдларимга худди шу ўйинни эслатдим, 1:3 ҳисоби бу мағлубият дегани эмас, биз бугун ғалаба қозонишимиз керак деб айтиб ўтдим. Жамоамизнинг барча футзалчиларига бугунги учрашувда кўрсатган мардонавор ўйинлари учун раҳмат айтаман.

Иккинчи даврада жамоамизда юзага келган учрашувлар ҳақида айтиб ўтадиган бўлсам, авваломбор энг асосий футзалчилармиздан бири, дарвозабон Тўйчибой Бердиев маълум сабабларга кўра жамоамизни тарк этди. Ҳозирги дарвозабонимиз Элёрбек Домлаев ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда, у асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этганлигини билинтирмасликка ҳаракат қилмоқда. Шунингдек давралар оралиғида таркибимизга ёш футзалчиларни ҳам саралаб олдик, уларни аста-секин катта учрашувларга мослаштириб бораяпмиз. Умуман айтганда биринчи даврада фаол иштирок этган асосий таркиб футзалчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.

Бизни асосий мақсадимиз – мавсум якунида совриндорлар қаторидан жой олиш. “Нефтчи” футзал жамоаси олдидаги асосий вазифа ҳам шундан иборат. Бизда ҳозир тиғиз тақвим юзага келмоқда. Хабаринглар бор, жамоамизнинг “Металлург” футзалчилари билан қолдирилган учрашуви ҳам бор, эртага “Навбаҳор” билан иккинчи учрашувни ўтказамиз. “Металлург” жамоаси билан қолдирилган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” ва АГМК жамоалари билан ҳам қийин учрашувлар бизни кутиб турибди. Яна бир бор бугунги учрашув учун жамоамиз аъзоларига миннатдорчилик билдираман.              


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика