Latest news

15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  2 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  2 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3

Фаррух Икромов: "Ҳаммага ҳам бирдек ёқишнинг иложи йўқ" News

Фаррух Икромов: "Ҳаммага ҳам бирдек ёқишнинг иложи йўқ"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 12-турида "Сурхон"ни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувда жамоанинг тезкор футболчиларидан бири Фаррух Икромов дубль қайд этди ҳамда жамоадошининг битта голига ассистентлик қилди. Якунда футболчи сайтимиз томонидан тур рамзий терма жамоасига киритилди ва 12-турнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Биз эса Фаррух Икромовнинг фикрларини тингладик.

"Сурхон" яхши жамоа. Лекин шу куни омад биз томонда бўлди, деб ўйлайман. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Қизилқум" билан баҳсдаги мағлубиятдан сўнг очколаримиз ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхши, деб бўлмасди. "Сурхон"ни мағлубиятга учратиб, бу борадаги кўрсаткичларимизни бироз бўлса-да, яхшилаб олдик.

Суперлигада ҳеч бир жамоа осон ўйин бераётгани йўқ. Рақиблар ҳам биз каби астойдил курашмоқда. Ҳар бир жамоа кучли томонидан фойдаланяпти. Навоийдаги мағлубият бизга ва мураббийимизга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Шу боис ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳиш икки карра юқори эди. 

Ҳар бир футболчи ўйиндан ўйинга ўсиб боради. Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Лекин майдонда имкониятим борича ўйнамоқдаман. Камчиликларимни тўлдиришга ҳаракат қиламан. Хатоларим устида ишлашдан тўхтамайман", – дейди Фаррух Икромов. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика