Latest news

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  4 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  43 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Фарруҳ Зокиров: “Қишки трансфер вақтида таркибни кучайтирамиз” News

Фарруҳ Зокиров: “Қишки трансфер вақтида таркибни кучайтирамиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур учрашувлари якунланди. “Нефтчи” клуби жорий мавсумни омадсиз бошлади.

Клуб ўтказилган олти учрашувда атига 1 очко қўлга киритди. Хўш, жамоанинг муваффақиятсизликларига нима сабаб бўлмоқда? Бу борада бош мураббий Фарруҳ Зокиров билан боғландик.

“2-тур натижаларига кўра аҳволимиз яхши эмас.Бу турда чемпионат етакчи грандларига етарлича қаршилик кўрсата олмадик. Баъзи бир етакчи футзалчиларимизни оилавий сабабларига кўра, Хоразмга олиб кета олмадик. Бу ҳам натижаларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Ёшлар эса жамоага етарлича киришиб кетгани йўқ.

Мавсум давомида ўйинлар ҳали кўп ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Баъзи бир ўйинчилар билан хайрлашиб, жамоага янги ёшларни жалб қилмоқчимиз ва селекцияни сусайтирмаймиз.

Молиявий томондан барчаси клуб томондан ўз вақтида бажарилмоқда. Маошлар бўйича кечикиш кузатилгани йўқ.

Қишки трансфер ойнасида янги футзалчиларни таклиф қилиб, янги шартномалар тузилса,яхши ўринда тугатишга интиламиз. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб юқори олтиталикни кўзлаб турибмиз”, - деди Зокиров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика